UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  0 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  32 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи Янгиликлар

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Москванинг "Локомотив" клуби "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновга жиддий қизиқиб қолган.

Ушбу трансфер 900 минг еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, футболчининг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади. Эътиборлиси сўнгги кунларда кўплаб рус сайтлари Белоус "Локомотив" клуби спорт директори бўлиши ҳақида ёзишмоқда.

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Белоус ўзбек футболига бегона эмас. У Вадим Абрамов билан яхши муносабатда. Агент 2019 йил ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини стадиондан кузатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов май ойида 18 ёшга тўлди. У ўтган йил сўнггида Италиянинг Филиппо Индзаги бошчилигидаги "Беневенто" клуби машғулотларида қатнашиб қайтган эди.


Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика