Breaking news. Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетди
22 дек 2018 11:59
Янгиликлар
Breaking news. Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетди
АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клуб билан хайрлашди.
Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган мураббий АГМК билан дўстона тарзда хайрлашгани ҳақида сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов билан суҳбатда айтиб ўтди.
АГМК ОЧЛда иштирок этиш тажрибасига эга ва ушбу мусобақани об-ҳавосини жуда яхши биладиган Миржалол Қосимов билан ҳам музокараларга киришгани ҳақида хабар бергандик. Ҳозирча Қосимов якуний жавобни бергани йўқ. Катта эҳтимол билан янги мавсумни АГМК айнан Миржалол Қосимов қўл остида бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ доирасида ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар