Breaking! Муҳаммад Салаҳ "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома тузди
02 июл 2018 13:01
Янгиликлар
Breaking! Муҳаммад Салаҳ "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома тузди
"Ливерпуль" клуби жамоанинг мисрлик легионери Муҳаммад Салаҳ билан янги узоқ муддатли шартнома имзоланганини эълон қилди.
Салаҳ ўтган мавсумда келганига қарамай, жуда ишончли ўйини сабаб клуб унга узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди. Бу 26 ёшли форвард Европанинг гранд жамоалари қизиқишига қарамай, ушбу ёзда мерсисайдликлар сафини тарк этмоқчи эмаслигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад "қизиллар" таркибидаги биринчи мавсумида 52та учрашувда иштирок этди ва 44та гол урди.
Фикрлар