

Салаҳ ўтган мавсумда келганига қарамай, жуда ишончли ўйини сабаб клуб унга узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди. Бу 26 ёшли форвард Европанинг гранд жамоалари қизиқишига қарамай, ушбу ёзда мерсисайдликлар сафини тарк этмоқчи эмаслигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад "қизиллар" таркибидаги биринчи мавсумида 52та учрашувда иштирок этди ва 44та гол урди.




