Бразилиянинг икки футболчиси Сербияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
24 июн 2018, 09:21
Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Сербияга қарши 3-тур учрашувида иккита йўқотиш бор.

Пентакампеонлар ярим ҳимоячиси Дуглас Коста ҳамда ҳимоячи Данило бўлажак ўйинда майдонга тушмайди. Иккала футболчи ҳам жароҳат орттириб олган. 27 ёшли Коста Коста-Рика билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди. 

Данило эса айнан мана шу учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида, яъни машғулотда оёғини шикастлаб олди. Сербия - Бразилия ўйини 27 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23.00да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›