UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчок мураббий" бор  0 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  62 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3

Бразилиялик вундеркинднинг сотилиш нархи 25 млн евро — "Фламенго" Янгиликлар

Бразилиялик вундеркинднинг сотилиш нархи 25 млн евро — "Фламенго"

Бразилиянинг "Фламенго" клуби Матеус Франка учун энг камида 25 млн евролик таклифларни кўриб чиқади.

Жанубий Американинг энг иқтидорли ёш ўйинчиларидан бири дея эътироф этилаётган Франка январь ойида бошқа клубга қўйиб юборилиши учун 25 млн евродан кам бўлмаган таклиф қабул қилинади. Вингер учун "Ньюкасл" асосий даъвогар ҳисобланиб, яқиндагина "ҳаккалар" томонидан юборилган 20 млн евролик таклиф рад жавобини олган эди. Бугун кун охирида трансферлар ойнаси ёпилишини инобатга олган ҳолда АПЛ вакили яхшиланган таклиф билан яна ўйинчини қўлга киритишга уриниб кўриши кутилмоқда.

"Фламенго" декабрь ойида Франка учун "Байер" Леверкузендан 14 млн евролик таклиф олганди.

Ҳозирги жамоасида бир йил аввал фаолиятидаги дебют ўйинини ўтказган 18 ёшли Франка жорий мавсум ортда қолган 29 ўйиндан кейин ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди. Бразилиялик футболчи аллақачон мамлакат кубоги ва Либертадорес бош совринини қўлга киритишга улгурган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика