UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  3 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  10 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  10 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  10

Бразилия ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Бразилия ярим финалга йўл олди

Мундиалнинг навбатдаги чорак финал баҳси бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида тўқнаш келган Бразилия ҳамда Колумбия жамоалари ўртасида кечган баҳсда мундиал мезбонларининг қўллари баланд келди.



Луис Фелипе Сколари жамоаси ўйинни ҳужумкорлик билан бошлашди ва учрашув стартидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқишди. Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Бразилия сардори Тиаго Силва тиззаси билан дарвозани ишғол этди ва беллашувдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи таймни эса колумбияликлар фаоллик билан бошлашди. Лекин учрашувдаги иккинчи голни киритиш бразилияликларга насиб этди. Чамаси 28-30 метрлар масофадан белгиланган жарима тўпини Давид Луиз ажойиб тарзда амалга оширди ва ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани нишонга олди.  Оспина бу вазиятда ожиз қолди.



Ўтказиб юборилган иккиняи голдан кейин Колумбия терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан майдонга тушган Адриан Рамос, Карлос Баккалар жамоаси ўйинига ўзгартириш кирита олишди.
Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб бразилиялик посбон Жулио Сезарга колумбияни ҳужумини тўхтатишга хатога йўл қўйди ва Бразилия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мундиалда порлаётган Хамес Родригез эса 11-метрлик нуқтадан адашмади ҳисобни қисқартириб, ўйин сўнггига қадар ўз мухлисларини умидини сўндирмади. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Колумбия бошқа гол кирита олмади ва мусобақани шу ерда якунлашга мажбур бўлди.
Бразилия эса ярим финалга йўл олди ва у ерда улар Германия терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.



ЖЧ-2014. 1/4 финал.

БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
2:1

Форталеза. “Кастелан” стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Голлар
: Тиаго Силва (7), Давид Луиз (69), Хамес Родригез (80-пенальтидан).


Бразилия: Жуило Сезар, Тиаго Силва, Давид Луиз, Фернандиньо, Марсело, Хулк (Рамирес, 83), Паулиньо (Эрнанез, 86), Фред, Неймар (Энрике, 88), Оскар, Майкон.

Колумбия: Оспина, Сапата, Йепес, Санчез, Армеро, Гутьеррес (Бакка, 70), Хамес Родригез, Куадрадо (Куинтеро, 80), Гуарин, Ибарбо (А.Рамос, 46), Цунига.

Огоҳлантириш: Тиаго Силва (64), Родригез (67) Йепес (72), Жулио Сезар (78).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика