

Бразилия футбол федерацияси томонидан ижтимоий тармоққа жойланган роликда ҳужумчининг умумий гуруҳда эканлигини кўринди. 30 ёшли форвард гуруҳ босқичидан ўрин олган Сербия билан (2:0) баҳсда оёғидан жароҳат олганди. Шу туфайли, у қолган 2 баҳсда термадаги шерикларига ёрдам беролмади.
Эслатиб ўтамиз, Тите шогирдлари 5 декабрь куни (23:59) ЖЧ 1/8 финали доирасида Ж.Корея билан баҳслашади. Неймар ушбу учрашувда майдонга қайтиши кутилмоқда.




