Бразилия – Аргентина. Габриэл Жезусни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди

Narzulla Saydullayev
10 июн 2017, 10:55
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезус Аргентинага қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

Ҳаводаги курашда «Манчестер Сити» ўз клубдоши Николас Отамендининг тирсагидан бошига зарба қабул қилди.

Якунда Жезусни шифокорлар олиб чиқиб кетишди, 90-дақиқада унинг ўрнига майдонга Тайсон тушди.

Жезуснинг жароҳати қанчалик оғирлиги маълум эмас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk