

"Шаҳарликлар" 23 ёшли испаниялик футболчи учун 30 миллион фунт таклиф қилишди. "Брайтон" эса ушбу нарх эвазига ўйинчи билан хайрлашишни рад этди. Клуб футболчи учун 50 млн фунт олмоқчи.
"Манчестер Сити" янги шартнома тайёрлашга ва нархни бироз кўтаришга тайёр, аммо "Брайтон" ўз талабларини пасайтиришини хоҳлайди. Акс ҳолда, Англиянинг амалдаги чемпиони Кукурелья билан шартнома имзолаш ғоясидан воз кечади ва бошқа номзодлар қидиради.
Кукурелья ўтган мавсум "Брайтон" таркибида 38та ўйинда 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



