UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  1 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  3 21:30Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  7 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  14 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  22 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  7 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   92 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди" Янгиликлар

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага лойиқ эди. Ўзбекистон бугун биздан анча яхши ўйнади. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Тожикистон билан кечагидан учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

-  Бугунги ўйинга қандай режа тайёрлаган эдингиз ва нега режангиз ўхшамади?

- Шунчаки рақиб биздан кучлироқ эди. Рақиб биздан ҳар жабҳада яхши ўйнади ва шу сабаб мағлуб бўлдик.

- Ўмон терма жамоаси бир неча йил аввал Ўзбекистонга қарши анча яхши курашганди. Бугун эса бундай бўлмади. Бунга сабаб нима ва кейинги ўйинлар ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- Албатта бир неча йиллар илгари, терма жамоамиз кучлироқ эди. Бизнинг миллий чемпионатимиз тугаб бўлди ва футболчилар таътилда, Ўзбекистонда эса миллий чемпионат энди қизғин паллага кирди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман. Кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиёдаги ўрни ҳақида фикрингиз. Терма жамоамиз Осиёда 6-ўринга лойиқми?

- Жамоангиз ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинлари Венесуэла, Боливия, Россия каби кучли терма жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этди. Терма жамоангиз тўғри йўлда. Осиёдаги Ўзбекистоннинг даражасига келадиган бўлсак, Ўзбекистондан ҳар нарсани кутиш мумкин.

- Ўмоннинг бугунги таркибидаги футболчилари асосан бир жамоадан, у жамоа "Ас-Сиб". "Ас-Сиб" жамоаси ОЧЛ иштирокчиси. "Ас-сиб" жамоасидан нега кўпроқ футболчиларни терма жамоага жалб этмадингиз?

- Биз энг яхши ўйинчиларни терма жамоага чақирганмиз. Биринчи ўйинимиз омадсиз бўлди. Биз сўнги учрашувларда кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Масалан, Австралияга 3:1 ҳисобида ютқаздик, бугун эса 3:0. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика