UZ

Сўнгги янгиликлар

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  12 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  13 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди” Янгиликлар

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди”

“Шўртан” ўйинчиси Ботир Қодирқуловнинг Хиндистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Яқинда 31 ёшли футболчи юртимизга қайтиб келди. Шу муносабат билан Қодирқуловни суҳбатга чорладик.
- Ботир ака, Хиндистондан қачон келдингиз?
- 10 февраль куни юртимизга қайтиб келдим. Деҳлида 8 кун бўлдим.

- Хиндистон варианти қандай пайдо бўлди?
- Дўстим Жасур Бобоев ҳам илгари Хиндистонга бориб оёғини операция қилдириб келганди. Айнан унинг маслаҳатига кўра, мен ҳам оёғимни Деҳлида операция қилдиришни лозим топдим.

- Бу жарохатни қачон олгандингиз?
- Оёғимдаги эски жарохат қийнаб келаётганди. Ўзимизда операция қилдирганимда шифокорлар ўз ишини пухта бажармаган экан. Асорати билиниб турди. Шунинг учун хорижда яна бошқатдан операция қилдириб келишга қарор қилдим.

- Хўш, бу сафар операция жараёни қандай ўтди?
- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳеч қандай ҳавотир йўқ.

- Шифокорлар қачон майдонга қайтишингиз борасида тайинли гап айтдими?
- Ҳозирча ҳассада юрибман. Таҳминан 2 ойдан сўнг тренажёр залида енгил машғулотларни ўтказиб бораман. Аста-секин майдонга чиқиб, югуриш ва умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлайман.

- Бу йил сизни яна расмий ўйинларда кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, албатта. Ўзим ҳам шунга умид қиляпман. Иккинчи даврага қадар оптимал формага кириб боришга уринаман. Ҳар холда шунга харакат қиламан.

- Хиндистонга бориб келишингизда “Шўртан” клубининг моддий томондан амалий ёрдамини сездингизми?
- Ҳа, клуб раҳбарияти бу борада қўллаб-қувватлади. Уларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қолаверса жамоадошлар ва мураббийлар ҳам руҳан кўнглимни кўтармоқда.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика