

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон бошчилигидаги "Ньюкасл"нинг бўлажак хўжайинлари клубни юлдуз футболчилар билан кучайтириш борасида қарор қабул қилган. Хусусан, француз форварди Антуан Гризманн ва бразилиялик вингер Филиппе Коутиньони харид қилиш режалаштириляпти. Саудияликларнинг фикрича, молиявий инқироз ёки каталонларда Неймар ва Лаутаро Мартинесни сотиб олиш хоҳиши бўлган бир пайтда жамоада ўзини кўрсатолмаган юлдузлардан (Гризманн ва Коутиньо) осонликча воз кечилади.

Аввалроқ "Барса" ижара асосида "Бавария"да ўйнаётган Коутиньони "Челси"га таклиф қилгани ҳақида хабар қилгандик.



