UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  1 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  12 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  12 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3

«Бош вазир кубоги»: 1/16 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди Янгиликлар

«Бош вазир кубоги»: 1/16 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди

Шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун “Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида бўлиб ўтаётган футбол мусобақаларида 1/32 финал учрашувлари якунига етди ва кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди.

Афсуски, иккинчи кунги ўйинларга айрим жамоалар эътиборсизлик билан қарашди. Чунончи, белгиланган вақтда рақиб жамоалар майдонга етиб келмагани сабабли Маданият вазирлиги, “Ўзбектелеком”, “Асака банк” каби жамоалар ўйинсиз кейинги босқичга йўл олди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасидаги ўйин кескин ва муросасиз курашлар остида ўтиб, унда вазирлик ходимлари 3-2 ҳисобида қийинчилик билан ғалабага эришди. Яна бир қизиқарли учрашув Гидрометеорология маркази ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, яъни ЎзА жамоалари ўртасида ўтиб, унда кичик ҳисоб билан ғалаба қозонган Гидрометеорология маркази ходимлари кейинги босқичга йўл олди.

Якшанба кунги ўйинлар орасида кўпчиликнинг эътибори Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасидаги учрашувга қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Битта соҳа вакиллари ўртасидаги ўйин дўстона руҳда кечиб, унда омад вазирлик жамоасига кулиб боқди – 4:1. Ўйинда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходими Даврон Бўронов покер қайд этди.

“Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақалари иккинчи кунги ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

20 октябрь, якшанба. 1/32 финал

Дин ишлари бўйича қўмита – Республика “Маҳалла” фонди – 1:0

“Ўзбекгидроэнерго” – Маданият вазирлиги -:+

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – “Ўзметкомбинат” АЖ – 3:2

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Инновацион ривожланиш вазирлиги – 0:4

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” – Давлат тест маркази – 0:2

Пенсия жамғармаси – “Максам Чирчиқ” -:+

Мактабгача таълим вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги – 0:4

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси – 4:1

Гидрометрология хизмати – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – 1:0

“Ўзбектелеком” – Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари -:+

“Асака банк” – “Ўзбекбалиқсаноат” +:-

Олий мажлис сенати – Транспорт вазирлиги – 0:2

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги – “Агробанк” – 0:7

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Олий таълим вазирлиги – 2:3

“Ўзстандарт” агентлиги – Касаба уюшмалари федерацияси – 0:2

“Ўзагросуғурта” – Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 0:3

Эслатиб ўтамиз, “Бош вазир кубоги”нинг саралаш босқичидан ўрин олган барча учрашувлар “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, 27 октябрь куни ўтказиладиган финал учрашуви эса “Миллий” стадионда ташкил этилади.

1/16 финал жуфтликлари билан танишинг:

21 октябрь, душанба

Давлат Солиқ қўмитаси – Олмалиқ кон-металлургия комбинати

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – АТ “Халқ банки”

Қишлоқ қурилиш инвест – Давлат Божхона қўмитаси

Олий суд – “Ўзбекистон темир йўллари”

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Тошшаҳартрансхизмат

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – Олий аттестация комиссияси

Адлия вазирлиги – Товар хом-ашё биржаси

“Кафолат” суғурта компанияси – Республика маънавият ва маърифат маркази

22 октябрь, сешанба

Дин ишлари бўйича қўмита – Маданият вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – Инновацион ривожланиш вазирлиги

Давлат тест маркази – “Максам Чирчиқ”

Сув хўжалиги вазирлиги – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Гидрометеорология хизмати – Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари

“Асака банк” – Транспорт вазирлиги

“Агробанк” – Олий таълим вазирлиги

Касаба уюшмалари Федерацияси – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика