UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  6 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди Янгиликлар

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди

Бугун “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақаларига старт берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Олдинга ўтиб шуни айтиш керак, барча жамоалар мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик билан келишибди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада. Ўз навбатида ташкилотчилар ҳам мусобақани юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни мамлакатимизнинг малакали ҳакамлари бошқариб боришмоқдаки, бу фақат мусобақа нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонишган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимларига йирик – 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий “сюрприз” бўлди. Шунингдек, “Халқ банки” жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди, десак муболаға бўлмайди.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси эса “Ўзбекинвест”га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Яъни 0:2 ҳисоби билан ортда қолаётган ветеринарлар жамоаси ўйинда туб бурилиш ясади, яъни “камбэк” қайд этди ва танаффусдан кейин рақиблари дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

“Бош вазир кубоги” мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

Давлат Солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0

“Шарқ” нашриёти – Олмалиқ Кон-металлургия комбинати – 0:6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1

АТ “Халқ банки” – Халқ таълими вазирлиги – 9:0

Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат Божхона қўмитаси -:+

Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1

“Ўзбекистон темир йўллари” – Ўзбекистон МТРК – 8:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги – 1:1 (пенальтилар серияси – 6:5)

Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1

Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – “Ўзбекинвест” – 4:2

Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+

“Ватанпарвар” ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2

Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом (Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги) – 3:1

“Кафолат” суғурта компанияси – “Ўзбекнефтегаз” – 1:0

Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

“Бош вазир кубоги”нинг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика