UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41Эшитдик-да! Янги мавсум ОЧЛ 2 мусобақасида қатнашувчи "Андижон" янги бренд либосларини кияди  0 20:21Расман: "Металлург" раҳбариятида ўзгариш бўлди  1 20:00Эрон чемпионати. Остон Ўрунов 88 дақиқа ўйнади, жамоасида ғалаба. Пешқадам билан 2 очко фарқ қолди  1 19:21Ғолиб иккинчи ўринга чиқиб олади. "Барселона" ЕЧЛ финалчисига қарши куч синашади  4 18:51Расман: "Сурхон" дарвозабони билан шартномани 2 йилга узайтирди  2 18:30Эшитдик-да! "Металлург" раҳбариятида истеъфо рўй берди  4 17:41Бердиев, Мозговой, Ҳожимирзаев ва бошқалар. Суперлигада энг яхшиларни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:26Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими  3 16:48МЮ 17 ёшли ҳимоячи билан музокараларни бошлади  2 16:09Беллингем: "Менда яна голни ҳис қилиш туйғуси пайдо бўлди"  6 15:273 йилдан бери ишсиз юрган Сульшер собиқ жамоасини бошқаришни хоҳламади  3 14:46Моуринью Гвардиола билан батлга нуқта қўйдими?!  10 14:14Қатар Ўзбекистонни мағлуб этган мураббийини истеъфога чиқарди, янги сарбон ҳам испаниялик  6 13:44"Пахтакор", "Металлург", "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларининг стадионлари 2025 йил Суперлига ўйинларини ўтказишга тайёр эмас  20 13:18Абдуқодир Ҳусанов Гринвуд ва Ҳакими билан бир жамоада  11

Бош мураббий кетгани билан вазият ўзгарадими ёхуд “Шўртан”даги янги можаролар Янгиликлар

Бош мураббий кетгани билан вазият ўзгарадими ёхуд “Шўртан”даги янги можаролар

Муаммолар гирдобида қолган “Шўртан” ҳали бери бу қийинчиликлардан чиқиб кета олмайдиган кўринади.

Якунига етган биринчи давра клуб учун ҳар томонлама оғир ўтди. ФИФА билан боғлиқ можаро, унинг устига натижаларнинг яхши эмаслиги ва мураббийларнинг алмашинуви... Биринчи давра баҳслари тугаши биланоқ бош мураббий Ихтиёр Каримов ва унинг ёрдамчилари – Комил Жўраев билан Ботир Қодирқулов ҳам ишдан бўшатилдилар. Хабарингиз бўлса, яқинда клубга янги раҳбар сифатида Камолиддин Раҳимов тайинланганди. Афтидан у бошқа мутахассисни олиб келмоқчи. Лекин ҳозирги шароитда “Шўртан”ни бошқаришга анча-мунча мураббий рози бўлмаслиги ҳам бор гап.

Клубнинг ФИФА билан боғлиқ можароси эса ҳали бери тугамайдиган кўринади. Маълум бўлишича, куни кеча ушбу ташкилотдан “Шўртан”га яна бир хат келган ва унга кўра 2012 йили жамоани бошқарган белоруссиялик Игорь Криушенко ҳамда дарвозабонлар мураббийидан бўлган қарздорликни тўлаши мажбур этиб белгиланган. Очиғи, бизнинг бундан хабаримиз йўқ эди, Ихтиёр Каримов билан суҳбат жараёнида унинг ўзи бу ҳақида бизга маълум қилди. Кўриниб турибдики, ғузорликларнинг муаммолари осонгина бартараф бўладиган ҳолат эмас. Каримов билан боғланганимизда эса аввалига бош мураббийликдан истеъфога чиқишини қандай қабул қилгани ҳақида сўрадик ва ҳаммаси шундан бошланди. Дастлаб клубдан кетиши ва “Шўртан” билан боғлиқ масалалар хусусида гап борди. Кейин эса вазият клубнинг ФИФАдаги янги можароларига боғланиб кетди.

-   Истеъфони тўғри маънода қабул қилиш керак, - дейди, Каримов. - Жамоага келган янги раҳбарнинг ўзига яраша режалари бордир. “Шўртан”ни кучайтириш учун яхши натижаларга эришишга ҳарақат қилишни ўйлаб турган бўлса керак. Кўрамиз, нима ҳам дердим, омадини берсин. Тўғриси, мен бундай ўзгаришни анча олдин сезгандим. Хабарингиз бўлса, яқинда ҳам оммавий ахборот воситаларида “Шўртан” янги бош мураббий қидиряпти, деган хабар чиққанди. Шу сабабли деярли мана шундай ўзгариш юз бериши мен учун аниқ эди.


-   Мавсум бошида Алексадр Волков бош мураббий бўлиб ишни бошлаганди. Аммо 4 та турдан кейин ишдан бўшатилди ва сиз унинг ўрнини эгалладингиз. Энди бўлса биринчи давра тугагач, сизни ҳам истеъфога чиқаришди. Бундай беқарорликни нима билан боғлаш мумкин?
-   Ҳар бир келадиган раҳбарнинг ўз фикри ва дунёқараши бор. У бир мураббийни олиб келади ва натижа бўлмаганидан сўнг ишдан бўшатади. Умуман, ҳар қандай келган янги раҳбар ўзи истаган мураббийни олиб келиш пайида бўлади. Табиийки, бундай пайтда ҳамма айб мураббийнинг зиммасига юклатилади.

-   Сиз клубда бош мураббийликдан ташқари техник директор лавозимида ҳам ишлаётгандингиз. Ҳеч бўлмаса ушбу лавозимда қолдингизми ёки “Шўртан”ни бутунлай тарк этдингизми?
-   Жамоа раҳабарлари билан гаплашдим ва ҳозирги кунда техник директор лавозимида ишлаб тураман. Кейинчалик уларнинг бошқа нияти бўлиб вазиятни ўзгартиришмаса шу лавозимда қоламан.

-   Биринчи давра ҳам тугади ва “Шўртан”нинг иштирокига қандай баҳо берасиз?
-   Албатта, йил бошида истак ва умидларимиз бошқача эди. Ўтган йили жамоамиз мавсумни 9-ўринда якунлаганди. Бу йил эса олтиликка кириш мақсад қилиб қўйилганди. Аммо ФИФА билан боғлиқ можаро ҳамда обьектив ва субьектив сабабларга кўра “Шўртан” бир текисда қатнаша олмади. Чемпионат мобайнида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” сингари етакчи жамоаларни мағлуб этдик ва ўша ўйинлардан сўнг ишимиз янада юришиб кетади деб ўйлагандик. Аммо маълум сабабларга кўра жамоа биз хоҳлагандек биринчи даврани ўтказа олмади. Менимча, жамоамиз биринчи даврани ҳеч бўлмаганда 10-ўрин билан тугатиши лозим эди. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик.

-   Бош мураббийлик пайтингизда Тошкентнинг барча жамоалари – “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Обод” таслим этилди. Кўпчилик эса сизни фильм қаҳрамони “Робин Гуд”га ҳам қиёслашди ва бош мураббийликдан кетганингиздан кейин журналистлар орасида “Шўртан” “Робин Гуд”ни истеъфога чиқарди, деган гаплар ҳам бўлди. Бунга қандай қарайсиз?
-   Ҳар бир мухлис ва журналист ўз фикрига эга. Биз ҳар бир очко учун ҳаракат қилдик ва бундан бошқа имконимиз ҳам йўқ эди. Ниятимизга эришиш учун футболчилар ўз кучига ишонишганди. Аммо етакчиларни ютган тақдиримизда ҳам вазият яхши томонга ўзгаришнинг ўрнига пасайиш кузатилди. Мени “Робин Гуд” дейишадими ёки бошқами, бу уларнинг шахсий фикри. Мен эса ўз ишимни бажараётгандим.

-   Жамоани тарк этган ўйинчилар ҳақида маълумот бера оласизми?
-   Хабарингиз бор, бунгача Олександр Пишур кетганди. Охирги пайтда эса Акмал Холматов билан ҳам хайрлашишга тўғри келди. Яна бошқа кетадиган ўйинчилар ҳақида бир нарса дея олмайман. Чунки янги келадиган мураббийни ўз режаси бўлади. Балки у Холматовни яна қайтариб олиши мумкин. Ҳаммаси раҳбариятнинг олиб борадиган сиёсатига боғлиқ. Албатта, ўз режамизга кўра ёзги йиғинда айрим ўйинчилар билан хайрлашиб, керакли янги футболчиларни таркибга қўшиб олишимиз керак эди. Лекин энди менда бундай ваколат йўқ. Шу боис қандай режалар бўлиши менга номаълум. Аммо 4 июлда жамоа Ғузорда йиғилади. Балки ўшанда янги бош мураббий келиб ишлаши мумкин.


-   Эшитишимча, мураббийлар “Шўртан”га бош мураббий бўлиб келишни исташмаётган экан...
-   Бунисини билмадим. Балки қайсидир мураббий розичилик билдириб келиши мумкин. Клубда ўзига яраша муаммолар бор. Балки сиз ҳали эшитмагандирсиз, ёдингизда бўлса сиз билан Ғузорда кўришиб гаплашганимизда Урош Милославлевич билан боғлиқ вазиятдан кейин энди бошқа муаммо бўлмайдими, дея гапиргандингиз. Биласизми, энди Игорь Криушенко билан боғлиқ навбатдаги муаммо чиқди. Куни кеча ФИФАдан бизга яна хат келди ва Кришуенко билан унинг ёрдамчисига “Шўртан” пул тўлаб бериши керак. 2011 ва 2012 йилларда ўйланмасдан қилинган катта ҳажмдаги шартномалар ва ўз имконияти даражасидан ортиқ ўзига баҳо бериб юборишгани  туфайли орадан шунча йил ўтиб энди бошқа мураббий ва футболчиларга жабр бўляпти.

-   Энди Криушенкога қанча миқдорда тўловни амалга ошириш керак?
-   Бу вазиятда мен сизга ёлғон гапиришни истамайман ва Криушенкодан бўлган қарздорликни аниқ суммаси адашмасам 95 минг долларни ташкил этади.

-   95 минг доллар?!
-   Ҳа, шундай. Бундан ташқари, ўша пайтда “Шўртан”да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган мутахассисга эса 26 минг доллардан зиёд пул тўлаш керак.

-   Уларни тўлаш муддати қачонгача?
-   Биласизми, маълум муддатдан кейинги муддатгача мухлат белгилайверса ва клуб қарзини тўламай юраверса, фоиз ҳисобида ўша пуллар кўпайиб бораверади. Натижада клубга борган сари оғирлик тушади.

-   Яқинда Милошлавлевич билан боғлиқ масалада қарздорлик тўланганидан кейин ҳам ФИФА “Шўртан”ни 2018 йили биринчи лигада қатнашиш бўйича қарор қабул қилгани ҳақида эшитгандик. Бундан чиқди, Криушенко ва унинг ёрдамчисидан ҳам катта қарздорлик бўлса, демак “Шўртан”нинг келаси йили биринчи лигага равона бўлиши ҳақиқатга яқин экан-да?
-   Ҳа, бу ҳақиқатга яқин. Ростдан ФИФАдан “Шўртан”нинг 2018 йили биринчи лигада иштирок этиши борасида қарор чиқарилган. Бу борада ҳали клуб томонидан аппелясини қабул қилишгани йўқ.

-   Нима деб ўйлайсиз, ушбу қарорни бекор қилдириш мумкинми ёки ҳаммаси қатъийми?
-   Қарорни ўзгартириш юзасидан бериладиган аппелясини ФИФА қабул қилиши мумкин. Футболчи ва унинг агенти клуб томонидан тўланган қарздорликни олгани сифатида судга давоимиз йўқ дея мурожаат қилишса балки вазият изига тушар. Лекин бу борада бизга ФИФАдан ҳали тўлиқ жавоб келгани йўқ.

-   Мен Игорь Кришуенко масаласини назарда тутяпман. Агарда бунчалик катта суммани клуб тўлай олмаса у ҳолда чиндан ҳам “Шўртан” биринчи лигада иштирок этадими?
-   Йўқ, бу Криушенкога дахли бўлмаган масала. Ҳозирги вазият асосан Милошлавлевич ва унинг агенти талаб қилган иш бўйича кетмоқда. Чунки тўрт йил давомида биз кўрсатилган суммани тўлаб бера олмагандик. Мабодо, келаси йили биринчи лигада ўйнайдиган бўлсак ва олий лига йўлланмасини қўлга киритадиган бўлсак, ФИФА Кришуенко масаласида қарор чиқариб бизни яна жазолаши мумкин. Биласизми, Урош ва унинг агенти қарздорликни йиллар давомида тўламаганимиз сабабли ФИФАга аввалига уч очкосини олиб ташлаш талабини қўйганди. Хабарингиз бор, шундан кейин биздан уч очкони олиб ташлаганди. Бу йил эса қарздорликни ўз вақтида тўламаганимиз учун биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйишганди. ФИФА эса ўша талабни қабул қилиб қарор чиқарган.


-   Клуб жуда мураккаб вазиятга тушиб қолибди-да...
-   Агар бу йил “Шўртан” ўз натижаларига кўра олий лигани тарк этса, келаси йили биринчи лигада қатнашамиз. Ўша маҳалда жамоа биринчи ўринни эгаллаб олий лига йўлланмасини қўлга киритган тақдирда ҳам биз яна бир йил биринчи лигада қолишга мажбур бўламиз. Ёки бу йилги натижаларга кўра “Шўртан” элитада қолган чоғида ҳам биринчи лигага тушириб юбориш хавфи бор.

-   Бундан чиқди жамоанинг кейинги тақдири қандай кечиши мавҳум экан-да!
-   Ҳа, мавҳум бўлиб турибди. Ҳозирча ФИФАнинг қарори турибди. Ташкилот Ўзбекистон футбол федерациясига “Шўртан”ни биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйган. ФИФА эса талабнинг қарорини бажарилиши бўйича ишни текшириб кўради. Агарда биз ўша қарорни бекор қилдиришга эришсаккина кейин ЎФФ бизга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмайди.

-   Лекин бир томонда Криушенконинг ҳам масаласи турибди-ку.
-   Ҳа, лекин бу йилларга чўзиладиган масала бўлиб турибди. Ахир уларга тўланиши керак бўлган маблағ жуда катта. Шу боис буниси энди бошқа мавзу.


ФИРДАВСХОН   

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика