UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш Янгиликлар

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида воҳада футбол оммавийлигини ошириш ва янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт бошқармаси, футбол федерацияси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, туман ҳокимликлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов очди ва олиб борди.

— Сурхондарё азалдан истеъдодли ва маҳоратли футболчиларга бой, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Аммо охирги йилларда вилоятда бу соҳада амалга оширилган ишларни қониқарли баҳолаб бўлмайди. Вилоят футбол федерацияси ишини танқидий таҳлил қилиб зарур чоралар кўришни давр талаб этмоқда. Сурхондарёлик ўнлаб истеъдодли футболчилар бугун олий лиганинг бир қатор клублари ва мамлакат ўсмирлар, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилаётган бир паллада вилоятда на иккинчи лига ва на вилоят кубоги учрашувлари ўтказилмаётганлигини оқлаб бўлмайди. Болалар лигаси ҳақида гапириш эса ортиқча. Вилоятда футбол мухлислар кўп. Янги-янги истеъдодлар спорт мактабларида тарбияланмоқда. Аммо уларнинг вояга етгандан сўнг жамоа топа олмай ора йўлда йўқолиб кетаётганлари ҳам йўқ эмас. Шуларни ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг бош жамоаси — “Сурхон” (Термиз) футбол клубини ташкил қилдик. “Нефтчи” (Жарқўрғон) жамоасининг спорт базаси талабга жавоб бермаганлиги туфайли унинг ўрнига биринчи лигада “Сурхон” футбол клуби қатнашади. Жамоа уй учрашувларини Термиздаги “Алпомиш” стадионида ўтказади. Футболчилар ва мураббийлар штаби учун Термиз шаҳрида барча шарт-шароитлар яратиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, шу кунгача вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти вазифасида ишлаб келган Эркин Боқиев ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига мамлакатимизнинг “Тўпаланг” (Сариосиё), “Бухоро”, “Сурхон” (Термиз) жамоаларида ўйнаган, охирги пайтда Сариосиё туман БЎСМида мураббий-ўқитувчи бўлиб ишлаган Нажмиддин Мелиқулов вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти этиб тайинланди.

Турли йилларда “Насаф” (Қарши), “Қизилқум” (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев “Сурхон” профессионал футбол клуби Ижрочи директори, “Машъал” (Муборак), “Норин” (Ҳақулобод) жамоаларида фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса “Сурхон” жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика