"Боруссия" Обамейянгни сотишга рози бўлди, аммо Европа грандларига эмас
08 янв 2018 15:22
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/298578_original.jpg)
![](/upload/storage/298578_220.jpg)
"Боруссия" Обамейянгни сотишга рози бўлди, аммо Европа грандларига эмас
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг Хитойга кўчиб ўтиши мумкин.
Габонлик футболчининг хизматларига "Гуанжоу Эвергранд" қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, томонлар трансфер нархини келишиб олишган. "Боруссия" 28 ёшли футболчи сотувидан 72 млн. евро ишлаб олади.
Ўтган йилнинг ёзида Обаймеянг хизматларига "Тяньцзинь Цюаньцзянь" қизиқиш билдирган эди, аммо трансфер амалга ошмаган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар