UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  11 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  26 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари Янгиликлар

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари

Бугун "Боруссия Дортмунд" жамоасининг ҳали асосий таркибда майдонга тушиб улгурмаган 20 ёшгача бўлган 5та энг истеъдодли ўйинчилари ҳақида гаплашамиз.

Сумаила Кулибали

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Кулибали ҳали "Боруссия" асосий таркибида ўйнамаган, бироқ 8 марта ўйин қайдномасига киритилди. Кулибали ПСЖ академияси "меваси" бўлса-да, парижликлар билан профессионал битим имзоламаган. Чунки бу имкониятдан воз кечди ва бунинг ўрнига Германия жамоаси билан шартнома тузишни афзал кўрди. Кулибали 2021 йил мартда "Le Parisien"га берган интервьюсида Париждан кетишини қуйидагича изоҳлаганди:

"Ёш ўйинчилар учун ПСЖда жой кўп эмас ва жамоа буюк футболчилар билан шартнома имзолаши ёшлар муваффақиятига тўсқинлик қилади".

У 2021 йил 1 июлда, битими муддати ниҳоясига етганидан кейин, Дортмундга бориб қўшилди.


Ннамди Коллинз

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Бу ўйинчига Германия терма жамоасининг бўлажак марказий ҳимоячиси сифатида қарашмоқда. Аммо фикримизча, унга билдириладиган ишончни оқлай олиши учун ҳали кўп меҳнат қилиши керак.

18 ёшли Ннамди айни пайтда "Боруссия" U-19 жамоасида тўп тепмоқда. Коллинс — бақувват ва баланд бўйли (1,89) марказий ҳимоячи. У биринчи пас, позицион ўйин ва ажойиб кураши билан ажралиб туради.


Элиас Бенкара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Элиас хочсимон суяги синганидан кейин ҳамон тикланиш жараёнида ва у жароҳатгача бўлган даражасига қайтишига умид қиламиз. У кучли, баланд бўйли ва етакчилик сифатига эга футболчи саналади. Ҳозирча Германия термаси U-16 жамоаси эътиборига тушиб улгурмади.


Юлиан Рейкхофф

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Юлиан юқори салоҳиятга эга иқтидорли футболчи. У "Аякс" академиясида бўлган кезлари, уни Патрик Клюйвертдан кейин энг иқтидорли ҳужумчи деб ҳисоблашар эди. Нидерландия афсонаси Марко ван Бастен ўйинчини "Аякс"дан Дортмундга ўтишини айтиб, "Аякс" раҳбариятида бошқарув ёмон эканини қаттиқ танқид қилганди.

Юлиан техник жиҳатдан жуда яхши ва майдонда деярли ҳамма ишнинг уддасидан чиқади. У ҳаводаги тўпга бир ҳаракат билан зарба беришни хуш кўради ва ҳаттоки, барча уриниши идеал бўлмаса-да, ишонч билан ўйнашда давом этади. Очиғи, унинг ўйинидан салбий томонларини топиш қийин.


Абдулай Камара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Камара ПСЖ академияси "меваси" ҳисобланади.

У 2020/21 йилги мавсум жамоа учун белгиланган максимал ёшдан 3 ёш кичик бўлишига қарамай, U-19 сафида тўп тепган. Абдулай ПСЖ билан профессионал шартнома имзолашдан кўра, 2021 йил 20 июль куни Бундеслиганинг "Боруссия Дортмунд" клуби билан битим тузди ва Германияга кўчиб ўтди. У Гвинея ва Францияни халқаро даражада танитиш ҳуқуқига эга.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика