

Дортмундликлар Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Торган Азарни сотиб олди. Азар ҳамда немис клуби ўртасида 5 йиллик битим имзоланди.
Торган Азар сўнгги мавсум Бундеслиганинг 33та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 10та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Торган Азаргача "Хоффенхайм" ҳимоячиси Нико Шульцни сотиб олган эди.



