“Боруссия Д” Бундеслигада антирекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
21 авг 2022, 09:25
Германия чемпионати 3-турида “Боруссия Д” “Вердер” билан баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқариб, якунда мағлубиятни қабул қилди.

Бундеслига тарихида илк бор 89-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа рақибга ютқазди. Бременликлар 89, 90+3 ҳамда 90+5-дақиқаларда дортмунликлар дарвозасини ишғол этиб, қойилмақом ғалабага эришди.

“Боруссия Д” сафида Юлиан Брандт ва Рафаэл Геррейру гол урган бўлса, “Вердер”дан Ли Бьюкенен, Никлас Шмидт ҳамда Оливер Берк тўп киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru