"Боруссия" - "Бавария" учрашуви ҳақида қизиқ маълумотлар
19 ноя 2016 10:58
Янгиликлар
"Боруссия" - "Бавария" учрашуви ҳақида қизиқ маълумотлар
Эътиборингизга ушбу баҳсга боғлиқ қизиқ маълумотларни тақдим этамиз.
- "Боруссия" 10 турдан сўнг турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Агар Томас Тухель шогирдлари ғалаба қозонишса, улар ва етакчи ўртасидаги фарқ 3 очкони ташқил қилади.
- Ушбу баҳс Бундеслиганинг энг яхши икки ҳужумкор жамоасининг тўқнашуви ҳисобланади. "Боруссия" ҳисобида 25 та гол бор, "Бавария"да эса 24 та.
- Ўтган мавсум билан қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, "Боруссия" ўз уйида кетма-кет 26 учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти. Қора-сариқлар учун бу клуб рекорди. "Боруссия"нинг Дортмунддаги сўнгги мағлубияти 2015 йилнинг 15 апрелида қайд этилган. Ўшанда "арилар"ни "Бавария" таслим этган.
- "Бавария" кетма-кет 14 учрашувдан бери меҳмонда мағлуб бўлмаяпти.
- "Бавария" меҳмонда ўтган 8 учрашувдан 7 тасида ғалабага эришди.
- Жамоалар Бундеслига доирасида 94 марта тўқнаш келишган. "Боруссия" ҳисобида 29 та, "Бавария"да эса 42 та ғалаба мавжуд. 29 та баҳсда дуранг қайд этилган.
- "Боруссия" Бундеслига доирасидаги 10 та аввалги учрашувда 3 маротаба "Бавария"ни мағлуб этган, 4 марта дуранг ўйнаган. "Бавария" ҳисобида ғам 3 та ғалаба мавжуд.
- "Боруссия" Бундеслигада сўнгги 4 та учрашувда мағлуб бўлмади. "Арилар" ўзи ҳисобни очган баҳсда кетма-кет 17 учрашувда рақибга таслим бўлмаган.
- "Бавария" биринчи гол урганидан сўнг кетма-кет 34 учрашувда мағлуб бўлмаяпти.
- "Бавария" Бундеслиганинг сўнгги 5 та туридан бор-йўғи 2 тасида ғалабага эришди. "Бавария" биринчи 10 та турда ўтган мавсумдаги бирини даврадан кўпроқ очко йўқотди.
- Бу мавсумда ҳакам "Боруссия" ва "Бавария" дарвозасига бирор маротаба ҳам пенальти белгилагани йўқ.
- Ушбу баҳс жорий мавсумнинг энг яхши икки ҳужумчиси тўқнашуви бўлади. Пьер-Эмерик Обамейянг ҳисобида 11 та, Роберт Левандовскида эса 7 та гол бор.
- Свен Бендер учрашувни ўтказиб юборади. "Боруссия"нинг қолган футболчилари соғ ва учрашувга тайёр.
- Бу учрашув Матс Хуммельс, Марио Гётце, Роберт Левандовски ва Себастьян Роде учун ўзгача аҳамиятга эга. Бу футболчиларнинг ҳар бири собиқ клубига қарши ўйнайди.
- "Боруссия"нинг Дортмундда "Бавария" устидан қозонган энг йирик ғалабаси 1967 йилнинг 3 июнида қайд этилган. "Арилар" мюнхенликларни 4:0 ҳисобида таслим этишган.
- "Бавария" Дортмундда "Боруссия"ни 2009 йилнинг 12 сентябрида энг йирик ҳисобда мағлуб этган. Меҳмонлар 5:1 ҳисобида зафар қучишган.
- Ушбу баҳсни Тобиас Штилер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. 35 ёшли рефери учун бу "Боруссия" иштирокидаги 8-учрашуви (5 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 мағлубият).
- Учрашув 19 ноябрь куни "Сигнал Идуна Парк" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади. 29 йилдан бери ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс Дортмундда аншлаг бўлиб келмоқда. Барча чипталар сотиб бўлинган.
Манба: Бундеслиганинг Телеграмдаги канали
Учрашувни бор-йўғи 6 цент (0.06 $) эвазига tas-ix ҳудудида томоша қилишингиз мумкин: Aleziya.com
Фикрлар