UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  83 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  53

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди Янгиликлар

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”сининг Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб,  64 нафари медалларга эга чиқишган эди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 4 декбарь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида  совриндор бўлган ёш футболчилар ва уларнинг тренерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамшид Ҳасанов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт  бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши депутати  Муҳаббат Шарапова, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби  Нурали Султоновлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган истеъдодли ёш футболчи – ўқувчилар ва уларнинг устозларини қутлаб, кейинги йилда бўлиб ўтадиган чемпионат беллашувларида ҳам муваффақият тилашди. Тадбир доирасида шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабининг 24 нафар спортчи-ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ПФ – 5924 – сонли Фармонига асосан 2020 – 2021 йилда олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонларга синовсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Тадбир сўнггида барча спортчи - ўқувчилар ва уларнинг тренерлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.


Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом Раҳмонов тайёрлади     

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика