UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

Болалар чемпионати. “Пахтакор” тарбияланувчиларидан навбатдаги ғалабалар Янгиликлар

Болалар чемпионати. “Пахтакор” тарбияланувчиларидан навбатдаги ғалабалар

Якшанба куни одатдагидек Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар чемпионатида навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.
27-турни сафарда “ТАПОиЧ”га қарши ўтказган “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчилари навбатдаги ғалабаларни қўлга киритишди.

Дастлаб Дмитрий Ан бошқараётган “Пахтакор”-2003 ўз рақибини қийинчилик билан 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги ўйинда Руфат Акрамхўжаев жамоаси “Пахтакор”-2002 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Кейинги беллашувларда “Пахтакор”-2001 ўз рақибидан 4:0 ҳисобида устун келди. Бу гуруҳни Станислав Кудряшов бошқармоқда. Ундан кейинги учрашувда эса Темур Олимхўжаев жамоаси “Пахтакор”-2000 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Куннинг охирги иккита баҳси ҳам “пахтакорчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Хусусан “Пахтакор”-99 (бош мураббий Рустам Қурбонбоев) 3:1 ҳисобида рақибини мағлуб этган бўлса, “Пахтакор”-98 (бош мураббий Анвар Ҳафизов) ҳам худди шу ҳисобда зафар қучди.

27-тур. 26 октябрь

ТАПОиЧ (2003) - “Пахтакор”-2003 - 1:3

ТАПОиЧ (2002) - “Пахтакор”-2002 - 0:3

ТАПОиЧ (2001) - “Пахтакор”-2001 - 0:4

ТАПОиЧ (2000) - “Пахтакор”-2000 - 2:6

ТАПОиЧ (1999) - “Пахтакор”-1999 - 1:3

ТАПОиЧ (1998) - “Пахтакор”-1998 - 1:3
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика