UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Sofascore. Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Алиқулов кечаги учрашувда нечи баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Винисиусни қўлга киритиш учун саудияликлар "Реал"га дахшатли таклиф юборишга тайёр  3 01:27Туркия. Ҳусниддин Алиқулов гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  3 01:15"Барселона" Гампер Кубогида йирик мағлубиятга учради  7 00:33"Ланс" ҳимоячисига "Ювентус" ва "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда  0 23:55Миржалол Қосимов: "Натижадан қониқдим, аммо жамоам намойиш этган ўйин мени ҳурсанд қилмади. Очколарни кузда санаймиз"  12 23:52Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди"   1 23:09Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади"   2 22:43Сергей Лушчан: "Рақибимиз ўйин давомида иккита зарба берди ва иккита гол урди. ОКМК бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди"  13 22:40Гампер Кубоги. "Барселона" таркиби маълум  6 22:22"Сурхон" - "Қизилқум" 1:0  2 21:29ОКМК - "Навбаҳор" 2:1  3 21:27"Реал" Суперкубок учун қайдномани эълон қилди  6 21:05Суперлига. "Сурхон" кичик ҳисобда "Қизилқум"дан устун келди  15 21:05Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  115

БЎФМ директори Муҳаммадқосим Тўхтасинов нафақага муносиб равишда кузатилди Янгиликлар

БЎФМ директори Муҳаммадқосим Тўхтасинов нафақага муносиб равишда кузатилди

Теглар :  АндижонБ.Ў.Ф.М
16 март чоршанба куни “Андижон” ФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бўстон даҳасида жойлашган В.Б.Ў.Ф.Мдаги йиғилишдан кўзланган мақсад узоқ йиллар давомида ушбу даргоҳга бошчилик қилган Муҳаммадқосим Тўхтасиновнинг муносиб равишда нафақага кузатиш ва унинг ўрнига бошқа бир раҳбарни тайинлаш эди.

 

Тушликдан сўнг ўтказилган йиғилишни Андижон вилояти ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Шавкатбек Нишонов олиб борди. Шунингдек йиғилишда “Андижон” клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисоломов, Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Алишер Узоқов, “Андижон” клуби ижрочи директори Санжарбек Якуббеков ҳамда футбол мактабда фаолият юритиб келаётган мураббий ва ишчи ходимлар қатнашди.

Йиғилиш раҳбари Ш.Нишонов сўз олиб Муҳаммадқосим Тўхтасиновнинг шу кунгача қилган самарали мехнатини аълоҳида эътироф этиб ўтди. Тўхтасиновнинг Андижон футболи учун қилган мазмунли фаолияти учун у кишига миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам тажрибаси билан ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. Футбол мактабига янги директор этиб эса Бекзод Каримовни тайинланди. Ўтган йили Андижон вилояти футбол федерация биринчи вице-президенти сифатида фаолият юритиб, жорий йилдан “Андижон” клуби раҳбариятида ишлаб келаётган Бекзод Ҳамидуллаевич эндиликда ушбу футбол мактабига раҳбарлик қилади.  


Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактабида узоқ йиллар давомида мехнат қилган М.Тўхтасиновнинг ўзига сўз берилди. – Андижон футболи равнақи учун доимо муносиб равишда ишлашга интилдим. Бир қанча шогирдларни кашф этдик. Бугунги кунда биринчи лига клубида фаолият юритиб келаётган Абдурашид Исмоилов, Нозим Муллаохунов, Фозил Бобораҳимов сингари мураббийлар илгари камина бошчилик қилган футбол мактабида болаларга устозлик қилган. Бугунги кунда ҳам бир қанча ёш мураббийлар етишиб чиқмоқда. Ўйлайманки футбол мактабида ишни тўғри йўлга қўя олганмиз. Бугунги кунда ўзбек футболида барчага яхши таниш бўлган Шавкат Муллажонов, Вагиз Галиулин, Бекзод Каримов, Олег Зотеев, Акбар Ходжаев каби футболчилар дастлабки қадамини айнан ушбу мактабда ташлаганди. Бугунги кунда ҳам кўплаб иқтидорли футболчилар бўй кўрсатмоқда. Умид қиламанки келгусида ҳам футбол мактабимиз ортидан фақат илиқ фикрларни эшитамиз. Футбол мактабимизда барча қулайликлар яратилган. Мана шундай мўжазгина мактабга эга бўлишимизда давлатимиз раҳбари, хусусан ЎФФ президентининг ҳиссаси беқиёс. Айнан Мираброр Усмоновнинг раҳнамолигида Бўстон даҳасида ушбу футбол мактаби барпо этилди. Бунинг учун у кишига яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Нафақа чиқаётган бўлсамда, янги раҳбар Бекзод Каримовга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Бекзод Ҳамидуллаевич менинг шогирдим бўлади. Уни ёшлигидан биламан. Отасини ҳам ўқитганман. Иқтидорли йигит. Келгусида агар бу йигитга маслаҳатларим зарур бўлса, бажонидил ёрдам бераман.  


Йиғилиш раҳбари “Андижон” клуби вице-президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдиновичга ҳам сўз берди. – Андижонда вилоят ҳокими томонидан футболга эътибор кучли десам муболаға бўлмайди. Муҳаммадқосим ака Тўхтасиновга келадиган бўлсак, у кишининг вилоятимиз футболида тутган ўрни катта. Муҳаммадқосим ака узоқ йиллар давомида самарали мехнат қилди. Буни у киши кўплаб шогирдларни етиштириш орқали исботлади. Нафақага чиқиш пайти келган экан, Тўхтасиновга мазмунли фаолияти учун ташаккур дейман. Маълумки ушбу даргоҳ “Андижон” ФК тасарруфида. Шу боис эътиборни янада оширмоқчимиз ва шароитларни янада яхшилаш борасида иш бошлаб юборилганини айтиш лозим. Мақсадимиз нафақат Бўстондаги футбол мактабига эътибор қаратиш балки вилоятимиздаги барча футбол мактаби билан жиддий ишлаш ва ёш авлодни тезроқ муносиб равишда юзага чиқаришдир. Футбол мактабининг янги раҳбари этиб тайинланган Бекзодбек Каримов иқтидорли ва изланувчан йигитдир. Раҳбарлик салоҳиятига эга. Ўйлайманки Бекзодбек билан ҳамкорликда ишлаб, кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Бу ерда барчанинг мақсади вилоят футболининг савиясини ошириш. Иқтидорли футболчиларни кашф этиш. Умид қиламанки вақти келиб “Андижон” жамоамиз таркибида асосан маҳаллий ва шу билан бирга муносиб футболчилар ўйнайди.  


Йиғилиш чоғида футбол мактабининг янги директори Бекзод Каримовга ҳам сўз берилди. – Хурматли йиғилиш қатнашчилари бугун мен учун бир томондан хурсандчилик бўлса, иккинчи томондан қайғулидир. Боиси устозимизни нафақага кузатмоқдамиз. Муҳаммадқосим ака қўли остида миллионлар ўйининг илк сир-асрорларини ўрганганман. Раҳбарият футбол мактабига менинг номзодимни муносиб кўрган экан билдирилган ишончни оқлашга бор кучим ишлашга тайёрман.


Йиғилиш сўнггида футбол мактабида фаолият юритиб келаётган мураббийларга ҳам сўз берилди. Ушбу даргоҳда ёш футболчиларга устозлик қилиб келаётганлардан бири Шамшир Қўлдашев эндиликда собиқ раҳбарга айланган М.Тўхтасинов хусусида илиқ фикрларини билдириб, у кишининг йўл-йўриқлари билан кўплаб футболчи ва мураббийлар етишиб чиққанини эътироф этди. Бунинг учун М.Тўхтасиновга барча ишчи ходимлар номидан миннатдорчилик билдирди.

Шу тариқа футбол мактабидаги йиғилиш якунига етди.  

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика