UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф". Бошланғич таркиблар аниқ!  15 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  2 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  4 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  14 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  11 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  3

Бобуржон Акбаров: «2-давра бошлангунга қадар барча футболчилар максимал шай ҳолатда бўлади деб умид қиламан» Янгиликлар

Бобуржон Акбаров: «2-давра бошлангунга қадар барча футболчилар максимал шай ҳолатда бўлади деб умид қиламан»

«Қўқон-1912» жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Бобуржон Акбаров биринчи даврадаги омадсизлик ва иккинчи давра учун олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида қисқа интервью берди.

«Барчага Ассалому алайкум. Жамоамиз Про лиганинг биринчи даврасини учинчи ўринда якунлади. Бу ўрин нафақат қўқонлик мухлисларга, балки бизга ҳам ёқмаяпти.Баъзи ўйинларда бизга омад етишмади, баъзида эса бизга барқарорлик етишмади. Менимча, биринчи даврада йўқотилган очколар бизга дарс бўлди ва иккинчи даврага тайёргарликни шунга қараб бошладик. 

Тайёргарликнинг биринчи қисмида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида асосан жисмоний ҳолатни мукаммал ҳолатга келтириш учун ҳаракат қилдик. Йиғин давомида жамоа вакиллари ажойиб шароит яратиб беришди ва биз ҳам шунга яраша аъло тарзда тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Қўқонда бошлаган йиғинда эса биз асосан тактика ва техникага ишламоқдамиз. 2-давра бошлангунга қадар барча футболчилар максимал шай ҳолатда бўлади деб умид қиламан. 

Жамоамизнинг жонкуяр ашаддий ва содиқ мухлисларига оилавий бахт ва хотиржамлик тилайман. Худо хоҳласа, 2-даврада ғалабаларимиз ва йил якунида Супер лига йўлланмаси билан уларнинг кайфиятини янада кўтаришга биз футболчилар боримизни беришга тайёрмиз»,-деб фикрини якунлади жамоамиз етакчиларидан Бобуржон Акбаров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика