UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  0 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Бобур Зуҳриддинов: "Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим"

Бугун Ёшлар Биринчилигида 30-тур ўйинлари старт олди.
Мавсумнинг сўнгги турида "Пахтакор" ўринбосарлари билан ҳисоб-китоб қилган "Обод" ёшлари мағлубиятга учради. Беллашувдан кейин меҳмонлар устози Бобур Зуҳриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашув яхши ўтди, дея оламан. Об-ҳавонинг ноқулайлиги ўйиннинг боришига таъсир қилди, албатта. Ҳар иккала жамоа аъзоларида ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Мезбонлардан фарқли равишда биз голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Аксинча, майдон эгалари дарвозамизни ишғол қилиб, ғалаба қозонишди.

Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб ўринбосарлар билан ишладим. Олий лигада тажрибали футболчилар билан ишлар эдим. Шу боис ёшлар билан ишлашда бироз қийинчиликка дуч келдим. Яъни, нимани хоҳлаётганимни тушунтириш борасида озгина қийналдим. Лекин айтишим мумкин, ўринбосарлар таркибида иқтидорли болалар етарлича. Агар улар ўз устида ишлашни тўхтатмаса, келаси мавсум асосий таркибда ўйнаш имкониятига эга бўлишади.


«Обод» ФК матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика