Бобур Зуҳриддинов: "Дерби қизиқарли кечади"

Narzulla Saydullayev
19 мар 2016, 10:24
Бугун Ўзбекистон кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтади.

Биз бўлажак ўйин олдидан "Обод" мураббийи Бобур Зуҳриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Оқ-тепа"га қарши кечадиган ўйин қизиқарли ва томошабоп бўлишига шубҳа йўқ, - деб сўз бошлади Бобур. - Сабаби бу икки жамоа ўтган йил олий лига йўлланмаси учун астойдил кураш олиб боришган ва унда омад бизга кулиб боққанди. Ваҳоланки 2-босқичда "Оқ-тепа" бизни ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этганди. Бироқ улар мана шу устунликдан фойдалана олишмаганди. Шу боис бугун рақибимиз бизга астойдил қаршилик кўрсатса ажабланмайман. Бундан ташқари "Оқ-тепа" сафида ўтган мавсумларда "Обод"да ўйнаган уч нафар футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу ҳам ўйинга бўлган интиригани оширади, деб ўйлайман.

- Рақиб жамоада бош мураббий ўзгарди. Бу "Оқ-тепа" ўйинига қандай таъсир қилади деб ўйлайсиз?
- Бу борада бир нарса дейишим қийин. Маълумки ҳар гал мураббийнинг ўзгариши жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Шундай экан бу ҳол "Оқ-тепа"нинг ҳам ўйин услубига таъсир қилиши табиий. Қолганини майдонда кўрамиз.

- Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Биз ҳар бир ўйинда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз ва имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia