UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  4 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  18 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  1 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди? Янгиликлар

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?

Лига мазкур масала юзасидан "Андижон" футбол клуби, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармасига мурожаат қилди.

"28 апрель куни Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилиши лозим. Мазкур беллашувга бўлган қизиқишнинг юқори экани Лигани ҳам қувонтиради, ҳам хавотирга солади. Чунки 2024 йилнинг 13 апрель куни "Бобур Арена" стадионида ўтказилган "Андижон" – "Динамо" учрашувида қатор камчиликлар баёнлаштирилган. Техник зона ортида жойлашган трибунадаги томошабинлар ёрдамчи ҳакамга тинимсиз равишда бетон бўлаклари ва тошлар отгани, учрашув якунланганидан кейин ҳам бу ҳолат давом этиб, кийим алмаштириш хонасига йўл олган ҳакамларга бетон бўлаклари ва тошлар отилгани, футболчиларнинг оила аъзолари учрашув якунида техник зонага қўйиб юборилгани, оқибатда футбол учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ қатор нормалар бузилгани учрашув билдиргисида қайд этилган. 

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ камчилик масаласида Лига клуб билан ишлайди. "Андижон" фан клуби эса уюшқоқлик, байрам кайфияти ҳосил қилиш ва қатор масалаларда ўзини намоён этаётганидан келиб чиқиб, "Насаф" билан учрашув мухлисларсиз ўтиши масаласи Тартиб-интизом қўмитасига оширилгани йўқ. Бироқ хавфсизлик масаласидан келиб чиқиб, 28 апрель кунги беллашув учун стадионининг 1, 1А, 2, 32-секторлари, шунингдек, VIP трибуна остидаги ўриндиқларни вақтинча ёпиш ҳамда мазкур секторлар учун чипталарни савдога чиқармасликни мақсадга мувофиқ деб топилди. Лига комиссари учрашуволди митинг давомида мазкур масалаларни жамоат тартибини сақлаш учун масъул органлар билан келишиши кўзда тутилган. 

Ўз навбатида, Лига андижонлик футбол мухлисларига бевосита мурожаат қилади. Андижон халқи меҳмондўст ва бағрикенглиги билан ном таратган. Шунга қарамай, айрим номақбул шахсларнинг хатти-ҳаракати юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, ён-атрофингиздаги шахсларни бу каби ишлардан қайтариш, уларни тўғри йўлга бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро, айрим шахсларнигина деб, клуб мухлисларсиз стадион, чипталар савдоси ва бошқа масалаларда азият чекиши ҳам тўғри эмас. Ишонамизки, катта ёшли футбол мухлислари айрим шахслар ўзини ислоҳ қилишида уларга тўғри йўл кўрсата олади. Рақобатбардош клуб, футбол байрами ва ажойиб мухлислар билан вилоят футболи янада яхшироқ марраларни забт эта олишига умид билдирамиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика