Бобур Акбаров “Насаф” лагерини тарк этди. Бунга сабаб...
09 янв 2016 10:48
Янгиликлар
Бобур Акбаров “Насаф” лагерини тарк этди. Бунга сабаб...
Аввал хабар берганимиздек, Бобур Акбаровга “Насаф”дан таклиф тушганди.
Шу боис футболчи куни-кеча Қаршига жамоа қароргоҳига етиб бориб, музокара ўтказди. Аммо якунда 26 ёшли футболчи жамоа лагерини тарк этди. Бу ҳақда унинг ўзи бизга маълум қилди. “Аждарлар” сафида қолмаганининг сабаби унинг жароҳати билан боғлиқдир. Таъкидлаш лозимки, Акбаров яқинда оёғини операция қилдирганди. Шу боис у жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб улгурмади. Аксига олиб “Насаф” ҳимоячиларида ҳам жароҳат юза келган. Бобур Акбаровнинг жарохатидан тўлиқ қутилиши учун яна икки ой вақт кетиши кўзда тутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар