UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  0 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  24 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Бир неча дақиқа олдин Беларусь чемпонатининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунига етди.

Унда жорий мавсум "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов ҳам тақдирланди.

Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.

Бундан ташқари Бобир чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси, тўпурар совринларини қўлга киритди ва лиганинг "А" рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу термага "Энергетик-БГУ"да ўйнаган яна бир футболчимиз, Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Шу билан бирга Бобир лиганинг энг фойдали футболчиси деб ҳам топилди.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсумни 2-ўринда тугатди. Шу тариқа, минскликлар Европа Конференциялар Лигаси саралашида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимидан олинган видеоларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда кўришингиз мумкин.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика