UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  4 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  3 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Блогер Хушнуд Худойбердиевнинг фикрига муносабат Янгиликлар

Блогер Хушнуд Худойбердиевнинг фикрига муносабат

Кеча ижтимоий тармоқлар туни билан роса "қайнади".

Албатта, мавзудан хабардорсиз. Кеча бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Турон" учрашувидан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов камерага қараб ичидаги борини тўкиб солди. (Бу ҳам камлик қилгандек, "Фейсбук"да "Локомотив" шифокори Аброр Пирриевнинг гапларига жавоб қайтаришга ҳам улгурди).

Хуллас, ҳакам 52-дақиқада "Турон" дарвозасига йўқ пенальтини қўйди. Такрорий вазиятда кўрдикки, тўп ўша пайт футболчининг қўлига эмас, бошига теккан эди. Лекин бош ҳакам Виктор Серазитдинов қоида бузилди деб ҳисоблаб, 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Ўша вазиятда ҳакам тўп футболчининг қўлига тегди деб ўйладими ёки "атайин" пенальти ўйлаб топдими, буни фақат ўзи билади.

Пенальти голга айлангач, шу билан мухлислар бошқа гол кўришмади ва ўйин "Сўғдиёна"нинг 1:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Табиийки мағлубият аламидан "Турон" устози айбни ҳакамларга тўнкаб, камера қаршисида анча қаттиқ гапларни айтди. 

Мураббийлар турлича бўлади, кимдир мағлубиятни енгил қабул қилиб, хотиржам қарайди ва матбуот анжуманида ҳам хотиржам гапиришга ҳаракат қилади. Кимдир эҳтиросларга берилиб, борини тўкиб солади. Бу энди ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. 

Мураббийнинг ўйиндан кейинги фикри видео шаклида интернетга чиққач, жуда тезлик билан тарқалди. Ижтимоий тармоқларнинг барча йўналишларида шу видео айланди. Телеграм каналлардан тинмай келаверди.

Ислом Исмоиловнинг айтганлари ҳақида нима деса бўлади?

Ҳа, ҳакам хато қилди ва бу хато бир жамоанинг мағлубиятига сабаб бўлди дейиш мумкин. Бироқ мураббийнинг айтганлари ўз навбатида исбот ҳам талаб қилишини унутмаслигимиз керак. Эҳтимол айтишингиз мумкин, ахир футболимизда шунақа ишлар борлигини ҳамма билади-ку, балки шундайдир, бироқ мураббий ОАВ билан мулоқотда гапиряптими, демак гапи бекоргамас деган маънони билдиради. 

Тўғриси, мен "Турон" бош мураббийининг фикрларини унчалик жиддий қабул қилмадим. Чунки ютқазган жамоанинг айбни ҳакамларга тўнкаши биринчи бор юз бераётган ҳолат эмас. 

Мени кўпроқ таниқли юрист ва блогер Хушнуд Худойбердиевнинг "Твиттер" саҳифасида қолдирган пости ҳайрон қолдирди. 

Хушнуд Худойбердиев шундай пост қолдирган: "Жин урсин бунақа футболни. Ҳар йили 100 млрдлаб солиқлардан йиғилган пуллар шу футболга кетяпти, бирор фойдаси бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди. Солиқларимдан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!!"


Албатта, ҳар ким ўз шахсий фикрини билдиришга ҳақли ва Хушнуд Худойбердиев ҳам тахминимча, "Турон" мураббийининг видеосини кўргандан кейин алам билан шундай ёзган бўлса керак. Лекин ўз навбатида унинг "Ҳар йили 100 млрдлаб солиқлардан йиғилган пуллар шу футболга кетяпти, бирор фойдаси бўляптими?" деган гапига умуман қўшилмайман.

Хўп, айтайлик, ҳар йили 100 миллиардлаб пул футболга ажратиляпти, лекин бунинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаяпти. Шу ўринда савол туғилади: қанақа фойда бўлиши керак? Ҳамма кўрпасига қараб оёқ узатади, тўғрими? Агар фойда бу - жаҳон чемпионатига чиқиш, Осиё Кубогини ютиш, клубларимиз Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозониш деб ҳисобласак, балки кўрпамиз калталик қилаётгандир. 

Яна бир гап. 100 миллиардлаб пул ажратиш бу футболдаги ҳамма турнирларни ютиш дегани эмас. Чунки ҳаммаси пул билан ҳал бўлганида Хорватия ЖЧ-98да учинчи, ЖЧ-2018да иккинчи бўлмаслиги керак эди.

Хўш, унда пуллар нега ажратилади? Аввало одамларимиз соғлиги учун. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, битта футболчига қизиқиб нечта болакай футболчи бўлишни орзу қилади. Майли, ўша болалар бизникиларни кўрмасин, майли улар учун Неймар, Месси, Роналдулар кумир даражасида бўлсин, лекин ўша Мессига қизиқиб 1000та боланинг футболга қатнаши, мингта соғлом авлод вояга етяпти дегани эмасми? 

Спорт - бу соғлиқ, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Соғ танда эса соғлом ақл бўлади. Бундан ташқари, футболга ажратилаётган пуллар йўналишини бошқа томонга буриб, сиз айтгандек, таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўлишини қандай исботлайсиз?

Мен қарши эмасман, таълимга пул ажратилиши керак, лекин ўз навбатида спортга ҳам. Тахминимча, мактабларга ва таълимга берилаётган пуллар 100 миллиардлардан кам бўлмаса керак. Лекин кимдир мактаблардан аълочи болалар чиқмаяпти деб бонг ураётгани йўқ.

Ёки бўлмаса, келинг биз ҳам савол берамиз: агар футболдаги миллиардлар таълимга ва мактабларга ажратиладиган бўлса, хусусий ўқув марказлари, репититорлик курслари ёпилиб, ҳамма мактабда зўр таълим олади, мактаб билими билан олийгоҳларга киради деб ўйлайсизми? 

Шундай экан, давлат нима қилаётганини ва қайси соҳага қанча пул ажратаётганини жуда яхши билади. Сиз "Солиқларимдан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!!" дебсиз. Мени эса шу ўринда баъзи саволлар қизиқтиради: агар Ўзбекистон вақти келиб жаҳон чемпионатига чиқса ҳам шу фикрда қоласизми? Клубларимиз Осиё чемпионлар лигасида ярим финалга чиққан йиллари ҳам шу фикрда бўлганмисиз? Осиё Кубогида тўртинчи ўринни олганимизда ҳам барибир шу ўйга борганмисиз?

Жамоаларимиз қайсидир ўйинни ютган маҳал қувонганмисиз? Ёки булар солиқлардан йиғилган пуллар эвазига ўйнаяпти, керак бўлса ютади-да деганмисиз? Агар доим шу фикрда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шу фикрда қоладиган бўлсангиз, унда менинг бошқа гапим йўқ. 

Твиттердаги постингизга муносабат ўрнида охирги айтар гапим: Хушнуджон, укам, ҳар бир миллатнинг энг катта бойлиги бу - СОҒЛОМ халқи борлигида. Шуни асло унутманг.

Х.Холиқов

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -127   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика