UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Биз Уткин бўла оламиз, Сизчи? Янгиликлар

Биз Уткин бўла оламиз, Сизчи?

«Бунёдкор» – «Локомотив» ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Миржалол Қосимовни ўрнини эгаллаган Мурод Отажонов, бир нечта вазиятларда учрашув ҳакамини нотўғри қарор чиқарганлиги ҳақида айтиб ўтди.


Норбек Ниёзовнинг, «ҳакамдан ташқари ўзингизда бир қанча имконият бўлди-ку» деган саволига, мураббий шундай жавоб берди:
– …. Мана сизлар ҳам Уткин каби ёза олмайсизлар, ҳаммамизни даражамиз шу. Бизнинг ҳам даражамиз шу, футболчиларнинг ҳам… (эътирозга ҳожат йўқ, "запис" бор).


Матбуот анжумани якунига етганидан сўнг, жуда кўплаб ОАВ вакилларини бу жавоб аччиғига сабаб бўлди. Келинг совуққонлик билан мулохаза юритамиз. Ҳақиқатдан ҳам бизнинг энг юқори нотамиз шуми? Менимча ундай эмас. Лекин футболчи ва мураббийларимизнинг савиялари шундай эканлиги ҳаммага аён. Агар сўнгги иккита Тошкент дербисидан чиқиб олий лигага умумий баҳо берадиган бўлсак, тамом бўлибди ички чемпионатамиз. Учрашув қайдномасига эмас, реал қарасак «Пахтакор» – «Бунёдкор» ва «Бунёдкор» – «Локомотив» ўйинига жами 6 000та ҳам томошабин келмаган. Мухлисларни сифатсиз маҳсулот билан боққандан кейин, ишқибоз стадионга келармиди? Ёки биз савиясиз футболни «эл классико» ёки Англия дербисини ёритгандек мақтайликми? Лекин биз Уткин бўлишимиз мумкин, аммо сизлар Моуриньо ёки Криштану бўла оласизларми? Менимча йўқ. Аммо сизларда бунинг учун ҳамма шароитлар бор, бўлганда ҳам ҳаражат чўнтакдан эмас. ОАВда эса бу сал бошқачароқ. Қийинчилик билан йўлга қўйган сайти ёки газетасини, Уткинга ўхшаб танқид билан тўлдира олмайди деб ўйлайсизми? Тўлдира олганда қандо-ки! Агар ҳамма журналистлар келишиб ҳакамлардан тортиб, ўйинни сотувчи мураббийларга. Бюджет пулини «откат» орқали каламушдек кемираётган мураббий-у, шу футболдан дам олиш ўрнига келишилган ўйинни кўриб кетаётган мухлиснинг ноласигача ёзишимизни истайсизми? Ишонаверинг, биз бу савияда ёза оламиз. Лекин бу ўзингизга қимматга тушади. Битта танқид чиқиб қолса, журналистни рақамини қидириб қоласизлар, тағин бизнинг даражамиз паст экан. "Стадион.уз" сайтида Уткин қандай услубда ёзиши  таржимаси ва мисоллари билан келтирилди. Менимча бу услуб бизнинг минталитетимизга хос эмас. Умуман олганда русий забон мураббийлар ўзбек матбуотини ўқишармикин?


Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун МТЖ ўйнаса кўпайиб кетамиз-у, ички чемпионатда саноқлимиз? Жавоби оддий, биз уяламиз сифатсиз маҳсулотни мухлисга тақдим этгани. Чунки олий лиганинг савиясидан устун бўла олмаймиз. МТЖ ўйнаса кунига хабар, суратлардан тортиб видеоларгача. Аслида чет элда, ҳар бир тур учрашуви ҳудди биз МТЖни ёртиганимиздек ёритилади. Лекин нима ҳам қилайлик, биз сизнинг савиянгиздан ошиб ўта олмаймиз. Ундан ташқари бугунги футбол журналистлари футболга моддий манфат сифатида қарамайдилар. Шароит кўтармайди. Битта ўйинни ютган футболчи ва мураббий 3-20 млгача бўлган пулни ишлайди. Шу сифатсиз ўйинни шарҳи учун журналист нари борса 20 000 сўм ишлайди. Яна бир қизиқ ҳолат, қачонгача биз Сизларни нолаларингизни эшитамиз? Шу кунгача биронта мураббий, "ҳой ука қийинчилик йўқми ишингда",- деб сўрамаган.


Футбол ичида энг кам даромад айнан журналистларга тегишли. Лекин энг фидоий инсонлар ҳам бугунги кунда шу журналистлар. Футболда мураббийдан тортиб, футболчигача. Ҳакаму, назоратчигача энг охирги моделдаги машиналарда юрасизлар. Журналистлар мухим воқеани ёритиш учун «ташашиб» таксида кетишади. Бир кун келади, бизда ҳам футбол ОАВ олий лигадан устун туришни бошлайди. Менимча бу кунларга ҳам оз қолди. Аслида шундай савияга тушиб қолганимизга ҳам ўзимиз айбдормиз. Журналист, журналистни камчилигини қидириш билан овора бўлиб қолдик. Матбуот котибларини-ку айтмасангиз ҳам бўлади. Бундан уч кун аввал «Facebook»даги саҳифамда шундай ёзган эдим:


«Лекин журналист мураббий ва футболчи каби ўзаро жан-жаллашиши керак эмас. Ҳудди-ки бирон клуб ўз журналистига тоғдан дача, Асакадан «Малибу», АҚШдан «Iphone», Марказдан Грабус уй олиб бергандек. Аслида барчамизни қадрлашмайди. Биз эса аҳмоқларга ўхшаб улар учун жонимизни бериб, даҳанаки жанг олиб борамиз! Қадрингни бил матбуот котиби дейдиган одам йўқ. Йилда бир ҳориж йиғинига олиб борса хурсанд бўламиз. Берадигани Хитойнинг экипировкаси. Қадринг шуми Матбуот котиби?»


Хуллас гапирса гап кўп. Авваллари бизда қандай кучли ўйинчилар чиққан-а? Абдураимов, Красницкий, Фёдоров, Қосимов, Шквирин... Нима учун ўшанда савиямиз баланд бўлган-у, ҳозир тушиб кетди. Менимча санаб ўтган футболчиларимизни тарбиялайдиган яхши мураббийлар бўлган...


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика