UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  13 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1

"Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" - Тожикистонда 3-тур мана шундай акция билан бошланди Янгиликлар

"Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" - Тожикистонда 3-тур мана шундай акция билан бошланди

Кеча Тожикистон чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилди.

"Душанбе-83" ва "Файзқанд" ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаган бўлса, "Регар-ТадАЗ" ўз майдонида "Истаравшан"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Ҳар икки ўйиндан олдин футболчилар бутун дунёни хавотирда ушлаб турган коронавирусга қарши акцияда иштирок этишди. Жамоа аъзолари бир бўлиб "Кучли қолинг, қардош миллатлар - Россия, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон. Биз сиз ва бутун дунё учун ибодатдамиз" деб ёзилган баннер фонида суратга тушишди.

 

Бу билан Тожикистон коронавирусга қарши кураш олиб бораётган қардош ўлкаларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Тожикистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган яна иккита баҳс бугун ўтказилади. Турнинг охирги ўйини 22 апрель куни бўлиб ўтади. 


Тожикистон чемпионати. 3-тур

18 апрель

"Душанбе-83" - "Файзқанд" 0:0

"Регар-ТадАЗ" - "Истаравшан" 4:1

Голлар: Шерзод Махамадиев (1, 51), Диловаршо Ғаниев (59, 66) - Илхомжон Баротов (37). 


19 апрель

ЦСКА - "Локомотив-Помир"

"Истиқлол" - "Хатлон"


22 апрель

"Кўктош" - "Хўжанд"

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика