UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Биринчи зарбда белгача, иккинчи зарбда тиззагача Янгиликлар

Биринчи зарбда белгача, иккинчи зарбда тиззагача

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси кеча мавсумдаги иккинчи мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди.

Умумий ҳисобда жамоа жорий мавсум 3та ўйинда дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди. Ушбу ҳолат нимани англатади? Албатта ҳимоядаги ва орқа чизиқдаги муаммоларни. Демак бугун "Локомотив"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйини ва ҳимоядаги муаммоларини таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. 


Дастлабки вазият 

Ўйиндан кейин ҳам Шуҳрат Мақсудовга айтганимдек "Бунёдкор" биринчи бўлимда ўзига ҳос бўлмаган услубда ҳаракат қилди. Яъни кўпроқ узун паслар ва кесиқ узатмалар орқали рақиб ҳимоясини ёриб кириш пайида бўлди. 21-дақиқа ўтиб бораётган паллада мезбонларнинг ганалик вингери Франисиз Нарх чап қанотда тўпни марказга интилаётган Умарали Раҳмоналиевга узатди. Бу ерда биринчи хато Алишер Салимовда.  У Нархга қарши жуда секин ўйнади ва натижада футболчи тўпни ичқарига осонликча узатди.  



Тўпни қабул қилиб олган Умарали биринчи уринишда Рашидхонов қаршилигин енгиб зарба берди. Ўша вазиятга яқин турган Самуэль Опе ҳушёрликни йўқотди. Опе шу куни позицион жиҳатдан кўп хатоларга йўл қўйди. Иккинчи бўлимда унинг ўрнига Жалолиддин Жумабоев туширилди. 



Иккинчи вазият


Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйиндаги иккинчи кескин вазият юзага келди. Ушбу вазиятда яна ганалик футболчи Нарх фаоллик кўрсатди. Марказдан берилган узун пасни бир уринишда Томивага ошириб берди. Нигериялик форвард Ислом Қобиловни осонликча алдаб дарвозага хотиржам зарба йўллади. Бунда хато яна Опе ва Қобиловда. Ислом бир ўзи қаршилик кўрсатишга уриниб кўрди. Опе эса жарима майдончасига кеч етиб келди. 



Учинчи вазият ва гол 

Бундай хатолар оҳир оқибат голга олиб келиши кутилаётганди. Боз устига майдон эгалари иккинчи бўлимда ўз услубларига ўтгач "Локомотив" футболчилари янада қийналишди. Илк гол пенальтидан урилди. Хўш аслида пенальти бор эдими? Алишер Салимов тўп учун курашда Суҳроб Иззатовга нисбатан "контакт" ишлатди. Унинг тегиниши оқибатида Иззатов мувозанатни йўқотди. ЎФА ҳакамлар бўлимининг хулосаси эса шундай бўлди: "Учрашувнинг 58-дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси рақиб жарима майдони ичига кирган вақтда ҳимоячи оёғининг пастки қисмига зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятда аввал ўйинни давом эттиришни кўрсатди, бироқ ВАР ҳакамлари ҳолатни ўрганиб чиққач, вазиятни такроран кўришни таклиф қилишди. Бош ҳакам вазиятни кўргач, пенальти белгиланди. Мутахассислар фикрига кўра, ВАР ёрдамида қабул қилинган қарор тўғри бўлди". 



Суперлиганинг бугунги икки ўйинига ЎФА ҳакамлар бўлимининг хулосалари


Тўртинчи вазият 

Бунда меҳмонларнинг мудофаа чизиғидаги муаммо яққол сезилди. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошев иккита марказий ҳимочининг ўртасидан тўпни Усмонали Исмоналиевга узатди. "Локо"нинг икки ҳимоячиси суъний ўйиндан ташқари ҳолатни келтиришда хато қилишди. Усмоналининг пасини Томива голга айлантирди. 



"Шум бола" филмида айтилганидек, биринчи зарбда белгача, иккинчи зарбда тиззагача.  АГМК аввалги турда мана шу хатолардан фойдалана олмади. Ўшанда ҳам Ҳақназарийда жуда яхши имкониятлар юзага келганди. "Бунёдкор" эса "темирйўлчилар" тўрини икки бор "тешди". 




Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика