UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Суперлиганинг бугунги икки ўйинига ЎФА ҳакамлар бўлимининг хулосалари Янгиликлар

Суперлиганинг бугунги икки ўйинига ЎФА ҳакамлар бўлимининг хулосалари

Теглар :  ЎФАСуперлига
ЎФА Ҳакамлар бўлими Coca-Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган икки учрашувда ҳакамлар қарорлари бўйича хулосаларини тақим этди.

“Нефтчи” — “Сўғдиёна” (1:2) ўйинининг 78-дақиқасида “Нефтчи” футболчиси рақиб жарима майдончасига кирганида ҳимоячи унинг либосидан ушлаб йиқитди. Бош ҳакам “Сўғдиёна” дарвозасига пеналти ҳамда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу қарор тўғри чиқарилган.

“Бунёдкор” — “Локомотив” (2:1) учрашувнинг 58-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси рақиб жарима майдони ичига кирган вақтда ҳимоячи оёғининг пастки қисмига зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятда аввал ўйинни давом эттиришни кўрсатди, бироқ ВАР ҳакамлари ҳолатни ўрганиб чиққач, вазиятни такроран кўришни таклиф қилишди. Бош ҳакам вазиятни кўргач, пеналти белгиланди. Мутахассислар фикрига кўра, ВАР ёрдамида қабул қилинган қарор тўғри бўлди.

“Бунёдкор” — “Локомотив” ўйининг 28-дақиқасида ВАР орқали вазият узоқ вақт давомида кўриб чиқилиш сабаблари ЎФА Ҳакамлар бўлими мутахассислари ва ВАР инструкторлари томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда вазият бўйича қўшимча маълумот ва тушунтиришлар берилади.


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика