UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  0 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади Янгиликлар

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади

Биринчи лига жамоалари ўртасидаги жорий йилги мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари тугашига икки тур қолди.
Навбатдаги босқичга йўл оладиган жамоалар номи деярли маълум бўлди. Шу жиҳатдан, қолган учрашувларда “олтин” очколар учун кураш қизиши турган гап.   Айнан, “Хоразм” ва “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги баҳс шулар жумласига киради. Ваҳоланки, ушбу иккала жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди.
  
Беллашув урганчлик футболчиларнинг ҳужуми билан бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ, Темур Бекчанов меҳмонлар дарвозабони Музаффар Шариповнинг сергаклигини синаб кўрди. 17-дақиқада эса Мирза Қурёзов ҳимоячилар хатоси туфайли тўп киритиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Шу ўринда айтиш жоизки, мезбонлар  маълум вақт мобайнида майдондаги устунликни ушлаб туришди. Бўлим ўрталарига келиб, қаршилик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятни юзага келтиришди. Жумладан, 30-дақиқада Худойберди Ҳолиқовнинг боши билан амалга оширган зарбаси мухлисларни бироз ҳаёжонлантирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Маликовнинг тепган тўпини Ғ. Ўдаев маҳорат билан бартараф этди. Шундан сўнг, урганчлик футболчилар устунликни яна ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида Т. Бекчанов қулай вазиятни юзага келтирди. Бу ерда М. Шарипов тўп йўлига ғов бўлди. Сўнгги сонияларда эса Сарвар Жуманиёзовнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
  
Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи бўлими “Хоразм” жамоасининг тўла устунлигида кечди. Очиғи, мезбонлар бўлим бошидан қарши ҳужумни авжига чиқаришди. Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норовларнинг меҳмонлар дарвозаси томон амалга оширган зарбалари хавфли кўриниш олди. Қолаверса, 77-дақиқада Н. Норов томонидан рақиблари дарвозасига йўлланган тўп, ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган, деб баҳоланди.  Аксига олиб, меҳмонлар таркибида захирадан майдонга тушган Сирожиддин Еттибоев 82-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Илёс Хайров мувозанатни қайта тиклади. Яна бир вазиятда С. Жуманиёзовнинг ўта хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Умуман, олганда шу куни мезбонлардан омад юз ўгиргани бор гап. Ваҳоланки, улар қатор вазиятларда тўп киритиш имкониятига эга бўлишганди. Шу тариқа беллашув дуранг ҳисобида якун топди.

“Ғарб” минтақаси. 16- тур. 3 июль(жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Насаф-2” (Қарши) – 1:1 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1027 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0,  Т. Суюнов (Гулистон) – 7,7,  Ш. Йўлдошев (Гулистон) – 7,7,  А. Алимов (Урганч).
Гол: И. Хайров (84) – С. Еттибоев(82).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Ўдаев (84) – Н. Иззатуллаев (58), Х. Холиқов (68), А. Маликов (74), М. Шарипов (87), Ғ. Ғайбуллаев (86).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев (Жамолиддин Машарипов,75), Низомжон Норов (Жавлонбек Эгамов,82), Темур Бекчанов, Сарвар Жуманиёзов, Мирза Қурёзов,  Илёс Хайров, Аброр Ҳусинов.
“Насаф-2”: Музаффар Шарипов, Наврўз Иззатуллаев, Искандар Қурбонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Давронбек Тўраев, Азиз Маликов, Мирзамурод Жўрабоев (Самандар Шукуруллаев, 79), Дилмурод Жумаев (Зийнатилло Икромжонов, 68), Диёр Каримов (Худоёрхон Саъдуллаев, 89), Худойберди Ҳолиқов (Сирожиддин Еттибоев,69).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика