UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф Янгиликлар

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф

Суперлига якунланишига бир неча тур қолганда иштирокичилар сонини 16та қилиш ҳақида ўйлаб қолдик.

Лекин мен бу ҳақида эмас, Биринчи лига ва U-21 чемпионатининг форматини қайта кўриб чиқиш ҳақида анчадан бери ўйламоқдаман. 

Клубларни сақлаб қолиш учун ҳаракат

Биринчи лигада бу йил кўп жамоалар қийналди. Ўзим Биринчи лига клубида ишлаган ходим сифатида айтмоқдаман.  "Рубин" ёпилиб кетди, "Нефтгазмонтаж" кейинги йил иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида. Клуб ҳали ходимлари олдидаги қарзни ёпмаган. Бундай муаммо бошқа клубларни ҳам қийнаётгани тайин. Сафар ўйинларига боришда кўп клублар қийналди, яъни молиявий томондан. Агар Биринчи лигани форматини ўзгартириб, вилоят биринчилиги ғолибларини кузда тўплаб, 10 кун ичида Биринчи лига тарзида ўтказилса, молиявий томондан уларнинг бунга имкони етади. Барибир мавсум ўртасида турли сабабларга кўра ёпилиб кетмоқда. Демоқчи бўлганим ҳозирги U-16 чемпионати форматида қисқа вақтда ўтказиб олса бўлади. Шунда Про лигага 2та жамоа чиқади. Про лигадан тушиб кетган 2та клуб ўз вилояти биринчилигида иштирок этаверади. Бу орқали биз вилоят биринчиликларини кучайтириб, клубларни сақлаб қолишимиз мумкин. Менимча кейинги йилдан буни йўлга қўйса бўлади. Акс ҳолда навбатдаги мавсумда Биринчи лигада қатнашаман, деб чиранган клублар сони яна мавсум ўртасига келиб камайиши эҳтимоли бор. Шунингдек Биринчи лигада бу мавсум тўртта пойтахт клуби иштирок этгани ҳам эътирозларни келтириб чиқарди. Юқорида айтган форматимда Биринчи лига ўтказилса, барча вилоят биринчиликларида ғолиб чиққан клубларни қамраб олишни имкони бор. Улар қисқа муддатли турнирга яхши тайёрлана олишади ва молиявий томондан қийналишмайди. 



U-21 чемпионати. Суперлигадан бош жамоа билан бирга ўринбосарлари ҳам тушиб кетмаслиги зарур

Ҳар бир клубнинг ўринбосарлар клуби бор. Лекин бир нарса борки, агарда клуб Суперлигадан тушиб кетадиган бўлса, U-21 жамоаси ҳам тарқатиб юборилади. Дейлик яхши академия ва ёшлар жамоасига эга "Машъал" Про лигага йўл олди. Клуб ўринбосарлари нима бўлади? Йўқ, фаолияти тугатилади. Таклифим шуки, U-21 чемпионати алоҳида тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Бу борада тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев "Dubl 21" лойиҳасида айтиб ўтганди. 

"Тўғри, бирорта жамоа Суперлигадан тушиб кетиб, Пролигада ўйнаса ўз-ўзидан ўринбосарлар таркиби тарқалиб кетади. Чунки Пролига клубларида U-21 жамоалари йўқ. Шу боис бу ҳақда жиддий бош қотириш керак деб ўйлайман. Худди Суперлига каби U-21 чемпионати ҳам алоҳида мусобақа. Ҳар иккала турнинг ўз жадвали бор. Агар бизда ҳам Англиядаги каби U-21 чемпионати алоҳида мусобақа бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди",- дейди Дилшод Нуралиев. 


ЎзПФЛ бу борада яхшилаб ўйлаб кўриши керак бўлади! 


Абдулазиз Искандарий

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика