UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Хотира-79” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Хотира-79” ҳақида

Теглар :  Хотира-79
Наманган вилоятининг Уйчи тумани жамоаси бўлмиш “Хотира-79” бу йил асосий эътиборини ҳар галгидек маҳаллий ўйинчиларга қаратди.
Жамоа раҳбари Шавкат Аҳмедов асосан Уйчи туманидаги футбол мактаб тарбияланувчиларини таркибга жалб этиб, ёшартиришга уринди. Наманганлик 27 ёшли футболчи Дурбек Умаралиев ушбу жамоада ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. Бунга қадар эса бошқарув постида Тоҳир Мадраҳимов ишлаб келаётганди. Бошқа клублардаги каби “Хотира-79”да ҳам молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жамоа сафар ўйинларига бир амаллаб бориб келди. Уйчидаги “Пахтакор” стадиони қайтадан таъмирдан чиқарилгани сабабли жамоа рақибларини Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилди.   

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.


Ўйинлар

16

Умумий голлар

18

Уйда

14 (77,78%)

Сафарда

4 (22,22%)

Ўтказиб юборилган голлар

45

Уйда

18 (40%)

Сафарда

27 (60%)

Урилган ўртача голлар

1,12

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,81

Уйдаги очколар

8/24 (33,33 %)

Сафардаги очколар

3/24 (12,5 %)

Энг йирик ғалаба

3:1 – “Машъал-2

Энг йирик мағлубият

0:8 – “Обод”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

0 (0%)

Голсиз ўйинлар

7 (43,75%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

6

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

37 (2,31)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

7 (0,44) - ¾

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

5052/316


Уйчиликлар иккинчи босқич ўйинлари давомида рақиблари дарвозасига жами 18та тўп киритди. Бу ҳар бир учрашувда ўртача 1тадан гол демакдир. Ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони эса 45тани ташкил этди. Ҳар бир ўйинда 2тадан гол деганидир.
“Хотира-79” сафида тўпурарлик қилган футболчи Шохжаҳон Аббосов бўлди.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол        

Пен.     

Шохжаҳон Аббосов           

7

(1)

Соҳиб Абдуллаев

3

Аюбхон Гаппаров

2

Ислом Абдуқодиров

2

Ботир Каримжонов

1

Дурбек Умаралиев

1

Жамол Абдужабборов

1

Шавкат Саидов

1

 
Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика