UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  9 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Лигани тарк этган “Локомотив-БФК” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Лигани тарк этган “Локомотив-БФК” ҳақида

Теглар :  Локомотив-БФК
“Темирйўлчилар” иккинчи босқични жуда бўш ўтказди. Жамоа атига 2та ўйиндагина ғалаба қозонди холос.

Натижада қимматли очколар бой берилгач, аутсайдерга айланиб қолди. Лекин “Локомотив-БФК” иккинчи босқичда “Оқ-тепа”ни мағлуб этгани катта шов-шувга сабаб бўлди. Шунингдек ўз уйида “Косонсой”ни ҳам тиз чўктира олди.

Жамоа устози Суннатулло Абдурасулов ҳам биринчи лигада энди-энди мустақил равишда ишламоқда. Жорий мавсум иқтидорли мураббий асосан ёшлар иштирокида курашчан жамоа шакллантиришга уринди. Аммо ёш футболчиларга кўпинча тажриба етишмаслиги панд берди. Мавсумни 15-ўринда якунлаган “темирйўлчилар” лигани тарк этди. Эндиликда келгуси мавсум улар яна ўз жойига қайтиш учун астойдил уриниб кўрса ажаб эмас.

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.  

Ўйинлар

16

Умумий голлар

19

Уйда

10 (52,63%)

Сафарда

9 (47,37%)

Ўтказиб юборилган голлар

41

Уйда

22 (53,66%)

Сафарда

19 (46,34%)

Урилган ўртача голлар

1,19

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,56

Уйдаги очколар

6/24 (25 %)

Сафардаги очколар

4/24 (16,67 %)

Энг йирик ғалаба

3:1 – “Косонсой”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Оқ-тепа”, НБУ-Осиё”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

0 (0%)

Голсиз ўйинлар

6 (37,5%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

3

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

5

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

33 (2,06)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

0 (0) - 0/0

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

5943/371

“Локомотив-БФК” футболчилари иккинчи босқич ўйинларида жами 19та тўп киритди. Ҳар бир ўйинга ўртача 1тадан гол демакдир. Жамоа сафида Ҳаётбек Сотволдиев тўпурарлиги билан ажралиб турди.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Пен.

Ҳаётбек Сотволдиев

4

Мурод Тўйчибоев

3

Суннат Саидов

3

Фотих Восиқов

3

Воҳид Холбоев

3

(1)

Владислав Павловский

1

Шохруҳ Муротов

1

Шохруҳ Ражабов

1

Исломбек Рустамбеков тайёрлади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика