UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Косонсой” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Косонсой” ҳақида

Косонсойликлар бу йилги чемпионатда 11-ўрин билан кифояланди. Ушбу жамоа ҳам асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланиб келади.

Бу йил ҳам моддий жиҳатдан бироз қийналгандек туюлди. Бундай дейишимизнинг боиси жамоа 12-турдан ўрин олган “Орол”га қарши баҳсга бора олмади. Натижада ПФЛ томонидан моддий жаримага тортилди ва техник мағлубиятга учради.

Меҳмон Солихўжаев бошқарувидаги жамоанинг асосий мақсадларидан бири энг аввало  вилоятнинг бош жамоаси бўлмиш “Навбаҳор”га муносиб футболчиларни етказиб беришдир. Буни жорий мавсум улар Даврон Исоқов мисолида исботлади. Биринчи босқичда тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчи давралар оралиғида “лочинлар” таркибидан ўрин олди. Аммо кейинчалик бошқа футболчи олий лигага ўтмади. “Косонсой”нинг энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ўз майдонида “Зомин”га қарши ўтказган учрашувида қайд этилди - 0:6. Лекин шундай бўлсада асосийси жамоа лигада ўз ўрнини сақлаб қолди.



Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.  

Ўйинлар

16

Умумий голлар

24

Уйда

20 (83,33%)

Сафарда

4 (16,67%)

Ўтказиб юборилган голлар

32

Уйда

16 (50%)

Сафарда

16 (50%)

Урилган ўртача голлар

1,6

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,13

Уйдаги очколар

15/24 (62,5 %)

Сафардаги очколар

2/21 (9,52 %)

Энг йирик ғалаба

5:1 – “Орол”“Ғиждувон”

Энг йирик мағлубият

0:6 – “Зомин”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

0 (0%)

Голсиз ўйинлар

5 (33,33%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

3

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

33 (2,2)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК  

4 (0,27) - 2/2

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

13528/902

Юқорида айтиб ўтганимиздек “Косонсой” сафида энг кўп тўп киритган футболчи Даврон Исоқов бўлди. 26 ёшли ҳужумчи биринчи босқичнинг ўзидаёқ 15та гол уришга эришди. Иккинчи босқичда унинг натижасини такрорлаш жамоада ҳеч кимга насиб этмади.  “Косонсой”нинг иккинчи босқичдаги тўпурари эса Абдураззоқ Жўраев бўлди – 7та гол. Ушбу футболчи биринчи босқични “Хотира-79” таркибида ўтказиб, у ерда 4та гол урганди.


 
Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол    

Пен.

Абдураззоқ Жўраев

7

Анвар Хожимирзаев

6

Сардор Сотволдиев

4

Бобур Мамажонов

2

Фарруҳ Абдураҳимов       

2

Аббос Ҳуломов

1

Миржамол Жамолов

1

Фозил Деҳқонов

1

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика