Шукурулло Жониқулов: “Режаларни фақат жамоа раҳбарлари ҳал қилишади”
17 ноя 2016 07:01
Янгиликлар
Шукурулло Жониқулов: “Режаларни фақат жамоа раҳбарлари ҳал қилишади”
- Бу йилги мавсум ҳам ўз ниҳоясига етди. Мавсум ҳақида фикрларинингиз?
- Бу йилги мусобақалар жуда қизиқарли ва муросасиз учрашувларга бой бўлди.
- Сизнингча олдинги йилги мусобақалар билан бу йилгисининг қанақа фарқларини билдингиз?
- Бу йил биринчи бор “Шарқ” ва “Ғарб” минтақалари бирлашишди. Шу сабаб мусобақалар анча савияси баланд бўлди.
- Мусобақада жамоанинг энг яхши учрашуви қайси жамоага қарши ўтди деб ўйлайсиз?
- Ўз майдонимизда “Нурафшон” жамоасига қарши.
- Жамоанинг кейинги йилги режалари ҳақида нима дея оласиз?
- Мусобақа энди тугади. Ҳозирча бир нима дейишим қийин. Режаларни фақат жамоа рахбарлари ҳал қилишади.
- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?
- Бу йил жамоа мухлислари олдинги йилга нисбатан анча фаол бўлишди. Хох уйдаги ўйин бўладими ёки меҳмонда бизни учрашувнинг сўнги дақиқасигача ўйингоҳда қўллаб-қувватлашди. Бизнинг жамоа мухлислар учун ўйинайди. Барча мухлисларга рахмат айтаман.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар