UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  0 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  0 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  4 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  25 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   14 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  13 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0

Биринчи лига. "Ғиждувон" "Истравшан" ҳужумчиси билан келишувга эришди Янгиликлар

Биринчи лига. "Ғиждувон" "Истравшан" ҳужумчиси билан келишувга эришди

Теглар :  Ғиждувон
Хабарингиз бор, айни кунларда миллий чемпионатларимизда ёзги танаффус эълон қилинган.

Шундан келиб чиқиб футбол клублари турли худудларда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдалар. Шунингдек, жамоалар таркибни кучайтириш мақсадида трансфер жараёнида фаоллик намойиш этишаяпти.

Ўз олдига жорий мавсум Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш ва Про-лига йўлланмасига эга чиқиш вазифаларини қўйган Ғиждувоннинг "Ғиждувон" клуби ҳам мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни кўтаринки кайфиятда давом эттирмоқда. Ҳозирда жамоа машғулотлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ташкил этилаяпти ва мазкур йиғин давомида ўтказиладиган назорат учрашувлари орқали бир қатор футболчилар кўрикдан ўтказилади. Хусусан бугун Тошкентнинг "Локомотив БФК" жамоасига қарши ўртоқлик мақомидаги ўйин бўлиб ўтади.

"Ғиждувон"даги ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсак, жамоага бош мураббий сифатида Баҳодир Шаймардонов тайинланди. Шунингдек, таркибни кучайтириш мақсадида Тожикистон чемпионати иштирокчиси "Истаравшан" клуби ҳужумчиси, асли ўзбекистонлик Аббос Икромов ва Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубидан Сонг Лонгжилар жамоа сафига қўшиб олинди. Бундан ташқари бир қатор футболчилар жамоа таркибида кўрикдан ўтмоқдалар ва уларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса шартнома имзоланади.





Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика