UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

Биринчи лига. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади Янгиликлар

Биринчи лига. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади

Иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинлари бугун ҳам давом эттирилади. Тошкент жамоалари ўз майдонида воҳа клубларини меҳмон қилади.

Хўш, бўлажак баҳслар олдидан кимнинг имконияти юқорироқ? Қуйида шу ҳақда икки оғиз.

“Оқ-тепа” – “Хоразм”. Имкониятлар 70х30
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Мазкур баҳсда “Оқ-тепа” сўзсиз фаворит дея оламиз. Таркиб ва тайёргарлик жиҳатдан тошкентликлар бугунги рақибидан бир бош устун. Бизнингча урганчликлар тўғри ўйинга етиб келади. Агар шундай бўлса, йўл азоби футболчиларда чарчоқ аломатларини келтириб чиқариши табиий. Ильдар Сакаев давралар оралиғида таркибни маҳоратли ва иқтидорли футболчилар эвазига кучайтириб олди. Элитага чиқишга асосий давогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган “Оқ-тепа”нинг бугунги учрашувда ғалабага бўлган имконияти юқори. Қолаверса бу жамоа ўз майдонида ўйнашини инобатга олсак, бу уларга қўл келиши турган гап. Аммо Вали Султонов ҳам имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уриниб кўриши табиий. Баъзида тажрибали ўйинчиларга эга бўлган клубларнинг ўйини чиқмай қолади. “Оқ-тепа” билан шундай холат юз беришини ҳеч ким кафолатлаб бера олмаса керак. Шуниси аниқроқ-ки, учрашув қизиқарли ўтади.

“НБУ-Осиё” – “Машъал-2”. Имкониятлар 50х50
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона), Э. Турсунов (Наманган)
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

Пойтахтдаги мазкур учрашув ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа учун ҳам бу синов дейиш мумкин. Мавсум бошида “Банкирлар”ни қабул қилиб олган Руфат Акрамхўжаев ёшларни кашф этишга бел боғлаган. Вақт ўтган сайин мураббий тажрибали футболчилар ёрдамида ёшларни юзага чиқармоқда дейиш мумкин. “Машъал-2” устози Дилшод Андаев ҳам бир неча йиллардан буён асосан ёшлар билан ишлаб келмоқда. Шу боис бугун майдонда кескин кураш кечса ажаб эмас. Томонларнинг ғалабага бўлган имкониятини эса тенг баҳоладик. Қолганини ўйин кўрсатади.
 
“Пахтакор-2” – “Ғиждувон” учрашуви эртага бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика