UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

"Биринчи имконият — шармандалик". Мессининг "Барселона"даги дебюти ҳақида Янгиликлар

"Биринчи имконият — шармандалик". Мессининг "Барселона"даги дебюти ҳақида

"Чемпионат" нашрида мини-сериал шаклида кузатувчилар диққатига ҳавола қилинган аргентиналик даҳонинг дебюти ҳақидаги материал таржимасини сизга тақдим қиламиз.

Хуллас, ўқинг… Завқланинг!

Бу воқеа 2003 йилнинг 16 ноябрига тўғри келган. Ўртоқлик учрашуви Порту шаҳрида ўтказилган, маҳаллий "аждарлар"га қарши майдонга тушган Месси 16 ёшда эди.

1-қисм. "Райкард"

2003 йилнинг ноябрь ойи. Асосий жамоанинг бош мураббийи Франк Райкард клуб базасида "Барселона Б"да фаолият юритадиган Пере Гратакос билан учрашув ўтказмоқда. Голландиялик мутахассис Гратакосга "Порту" билан ўртоқлик учрашуви 16 ноябрга белгилангани, асосий жамоанинг бир қанча футболчилари терма жамоалар ихтиёрига ўтиши, унга ёш футболчилар керак бўлишини баён қилган.

Мураббийлар орасидаги суҳбат қуйидагича кечган:

— Пере, кимларни синаб кўрамиз?

— Франк, очиғини айтсам, хоҳлаганингни олиб кетишингиз мумкин. Мисол учун, бизга яқинда қўшилган Ориоль Риера ва аргентналик болакай — Лео Месси. Улар ҳали ўспирин бўлса-да, ўзингиз билан олиб кетганингизга афсусланмайсиз.

– Ким? Ориоль ва Месси?

– Ҳа.

– Хўш, улар қаерда ўйнашади? Қайси позицияда?

– Мессини майдоннинг исталган нуқтасига туширишингиз мумкин.

– Ишонасанми?

– Уларни олиб кетинг, келаси ҳафта ўзингизнинг фикрларингизни айтасиз.

– Яхши, келишдик.

Райкард Леонинг натижалари билан танишиб чиқди.

16 ёш. Аргентинадан. Жуда паст бўйли, шу туфайли лақаби "Pulga" (Бурга). 11 ёшида унга соматотропин гармони (ўсишга ёрдамлашадиган) етишмовчилиги ташхиси қўйилган ва клуб даволаниш учун пул  ажратишга қарор қилган (йилига 90 минг евро).

Аммо – ҳақиқий талант! Мавсумни 16 ёшлилар жамоасида бошлаган, тез орада клуб тизимида 3 поғонадан сакраб ўтган ва ноябрь ойида "Барселона Б" билан шуғулланяпти. Ўзидан 4 ёш катта йигитлар билан!

Оқибатда, Райкард Португалияга "Барселона Б"дан 4 нафар футболчини олиб кетишга қарор қилди: Жинард, Жорди Гомес, Риера ва Месси.

2-қисм. "Ота"

"Барселона" Португа учди. Леони қўллаб-қувватлаш учун отаси Хорхе, онаси Селия ва акаси Родриго ҳам юборилди.

Ота 5 йил олдин, 2001 йилнинг февралида Лео билан Росариодан Барселонага қандай келганини яхши эслайди. Аэропортда уларни кузатиб қўяётган оила аъзолари беихтиёр йиғлаб юборишганди. 

Хорхе чақалоқнинг биринчи туғилган кунида амакиси "Ньюэллс Олд Бойз" клубининг либосини совға қилганини хотирлайди. Орадан 3 йил ўтгач, Лео энг муҳим совғаси — футбол тўпини қабул қилиб олди. У жуда хурсанд эди!

13 ёшида эса "Барселона"нинг болалар жамоаси сафидаги илк ўйинида 4та гол урди.

Самолётда Селия эридан сўрайди: "Улар Леони "Порту"га қарши ўйнатишлари мумкинми?" 

– Мумкин эмас. Ўйлашимча, Месси фақат ўйинчилар лимитини тўлдириш учун чақирилган.

Бу пайтда Райкард Португалияда "Барселона" спорт директори Чики Бегиристайн билан учрашмоқда эди.

— Месси жуда кичкина, у ҳали мўрт, — дейди Чики ўз хавотирини яширолмай. – Сен буларнинг барчаси у учун ҳали эрта деб ўйламайсанми?

– Кел, нималарга қодирлигини синаб кўрамиз.

– Франк, сен жасур одамсан. Умид қиламанки, Лео жароҳатланмайди.

3-қисм. "Ўғил"

Мазкур баҳс маҳаллий "Даш Анташ" ўйингоҳининг ўрнида Евро-2004 учун маҳсус қурилган "Драгау" ўйингоҳининг очилиши учун ташкил қилинган эди.

Ўйиндан олдинги тантанали атмосферада "Порту" президенти Пинту да Кошта ва Жозе Моуриньюдан ўйиннинг тахминий ҳисобини ёзиш ва махсус тайёрланган сейфга солиб қўйиш сўралади.

Моуринью бир зум ўйланиб қолди. Жасур, ўзига ишонган 40 ёшли янги тўлқин мураббийи бутун дунёни ўзгартириб юборишга тайёр эди. У аллақачон "Порту" билан УЕФА кубогида ғалаба қозонган. Қаршисида эса қандайдир экспериментал таркибдаги "Барса". Жозе 2:0 ҳисобини тахмин қилди ва қоғозни сейфга ташлади.

Месси Райкард бошланғич таркибни эълон қилиши керак бўлган кийим алмаштириш хонасига кириб боряпти. Голландиялик мутахассис унинг фамилиясини ўқимади.

Биринчи бўлим — Лео заҳира ўриндиғида.

Танаффус. Чигалёзди машқлари.

Ҳеч ким унинг майдонга чиқишини айтмади.

Иккинчи бўлим — Лео ҳамон заҳирада.

Ўйин тугашига ярим соатдан кам вақт қолган, Райкард ёрдамчиси Хенк тен Катега: "Йигитчани туширамиз". Мессига қараб: "Тайёрлан, ўғлим!".

Райкард қўлини елкасига қўйиб, тайёрланишни сўради. Лео ҳаяжонланган, юраги гуппиллаяпти, аммо у битта нарсани хоҳлайди – ўйнашни!

Бадан қиздириш жараёни тахминан 10 дақиқа давом этди. "Ўғлим!", – қичқирди тен Кате. Месси эса заҳира ўриндиғи томон югурди.

Кийимларини ўзгартириб, майдон четига яқинлашди. У бир пайтлар буюк Йохан Круифф ўйнаган 14-рақамли либосда. 

75-дақиқа. Месси Фернандо Наваррони алмаштиришга тайёр. 

4-қисм. "Ўйин"

Месси ҳаяжонини яширолмайди. Мана – узоқ кутилган алмаштириш. У майдонда, "Порту" дарвозаси олдидаги жарима майдончасининг яқинида. Трибунада ўтирган Хорхе ва Селия кўз ёшларини ушлаб тура олишмади.

Қолган 15 дақиқа ичида Лео 2та гол уриши мумкин эди (дарвозабон билан юзма-юз вазиятлардан).

Тен Кате ва Райкард йигитчанинг ўйинидан бошқа нарсага эътибор қаратмаяпти. "Жин урсин! Шунақасини кўрганмисан?! У 16 ёшда!". Финал хуштаги чалинди, улар ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашишмоқда: "Буни Рональдиньонинг олдига қўйишимиз керак! У ўқдай учади!".

Моуринью тахмин қилганидек, "Барселона" 0:2 ҳисоби билан ютқазди. Аммо меҳмонларнинг мураббийлари бунга эътибор қилишмайди.

Матбуот анжуманида Райкард Месси ҳақидда гапирди: "У иккита голли вазият яратди ва деярли гол урди. Мессида катта иқтидор бор, унинг келажагидан умидимиз улкан".


Леонинг ўзи мағлубиятдан хафа. "Барселона Б"нинг футболчилари уни имкон қадар тинчлантириш учун ҳаракат қилмоқдалар, лекин Лео бир нарсани такрорлайди: "Бу менинг биринчи имкониятим эди. Шармандалик!".

14-рақамли футболкасини онасига бериб, бошини эгганича клуб автобуси томон кетди. Журналистлар интервью беришини сўрашганда ҳаяжонини яширишга уриниб хўрсинди. Кейин тезкор қадамлар билан автобус салонига чиқиб кетди.

Якунловчи фикрлар

2003 йилнинг 18 ноябрида Испаниянинг энг катта газеталаридан бири "El Mundo Deportivo"да Месси ҳақидаги дастлабки катта мақола ёзилди. Мақола "Келажак юлдузи" сарловҳаси билан чиққан. Мақоладаги суратда Леонинг апельсин билан техник ҳаракатлар бажараётгани тасвирланган. Айтишларича, ушбу материални ёзган журналист ўша  апельсинни ҳозиргача махсус қутининг ичида сақлаб келар экан.

Райкард вундеркиндга эҳтиёткорлик билан ёндашди, юкламаларини камайтирди. Мухлислар Мессининг расмий ўйинлардаги дебютига орадан 11 ой ўтгач гувоҳ бўлишди. 2004 йилнинг 16 октябрида Испания чемпионати доирасидаги "Эспаньол"га қарши учрашувнинг 82-дақиқасида Месси Декунинг ўрнига майдонга тушди. "Барса" Каталония дербисида ғалаба қозонди — 1:0.

Аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" учун дастлабки голини 2005 йилнинг 1 майида "Альбасете" клуби дарвозасига урди. Мессининг гол уриши учун бир дақиқа кифоя қилганди ўшанда, 87-дақиқада майдонга чиқди ва 88-дақиқада тўп дарвоза ичида. У ўша пайтда 17 ёш 10 ой-у 7 кунлик эди.

2005 йилнинг июнь ойида Месси Аргентина ёшлар терма жамоаси билан жаҳон кубогида зафар қучди. Лео турнирнинг энг яхши тўпурари (6 гол) ва энг яхши футболчига бериладиган "Олтин тўп" соҳибига айланди.

Ўша йилнинг ёзида "Ювентус"ни бошқараётган Фабио Капелло ўзининг яқин дўсти Райкарддан аргентиналикни ижарага беришини сўрайди ва қатьий рад жавобини олади. 

Футболчининг асосий таркибда бошлаган илк ўйини 2005 йилнинг 27 сентябрига тўғри келди. Ўшанда Месси "Удинезе"га қарши 70 дақиқа ўйнаганди.

Буларнинг барчаси "Олтин тўп"нинг 6 карра ғолиби катта футболга қай тариқа кириб келгани ҳақида эди.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика