UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги)

Суперлига биринчи даврасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа "Нефтчи" бўлди.

Виталий Левченко шогирдлари ортда қолган 13 та турнинг 6 тасини ғалаба билан якунлашган бўлса, 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Тўплар нисбати 20-10, фарғоналиклар рақиблар дарвозасини 20 бор аниқ нишонга олишди, 10 та тўп ўтказиб юборилди.

Тўпурарлар пойгасида айни дамда жамоани тарк этгани айтилаётган Тома Табатадзе бормоқда, жами 6 та гол. Грузиялик футболчи "Пахтакор" (1 та), "Насаф" (2 та), "Сурхон" (2 та), "Қизилқум” (1 та) жамоалари дарвозаларини ишғол қилган.

"Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида жами 3 та гол урди, хусусан у "Сўғдиёна" (1 та), "Турон" (1 та), "Бухоро" (1 та) жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олишга эришди.

Ёзги трансферлар вақтида легионерга айланган футболчи Нурилло Тўхтасинов ҳам жамоанинг биринчи давра давомидаги тўпурарларидан бир ҳисобланарди. Нурилло 13 турда 3 та тўп киритди, жумладан "Сўғдиёна" (1 та), ОКМК (1 та) ва "Андижон" (1 та) дарвозаларига гол урди.

"Навбаҳор"дан "Нефтчи"га кўчиб ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Диёржон Туроповнинг ҳам тўпурлар жадвалида ўрни бор. Туропов ҳозиргача жами 2 та гол урди, жумладан "Андижон" (1 та), "Бунёдкор" (1 та) дарвозалари ишғол этилди. 

Навбатдаги тўпурар бу - Умар Адҳамзода. Дастлаб Фарғонанинг "Истиқлол" клубида ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"га кўчиб ўтди ва ҳозирда Виталий Левченконинг асосий қуролларидан бирига айланди. Адҳамзода Суперлиганинг илк турида "Металлург" дарвозасига 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Жамоанинг яна бир тўпурарларидан бири Олексей Ларин ҳисобланади. Легионер футболчи биринчи давра мобайнида жами 2 та тўп киритди, жумладан "Пахтакор" (1 та), ОКМК (1 та) дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Тажрибали футболчи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" сафига қўшилганидан сўнг ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида намойиш этмоқда. Ғофуров ҳам илк турда "Металлург" дарвозасига 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Фарғоналикларнинг кўплаб голларида айнан унинг ҳиссаси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" сафида Иззатилла Абдуллаев ҳам ортда қолган турлар мобайнида "Бухоро" дарвозасига 1 та гол урди.

Тўпурар жадвалининг умумий кўриниши:

1. Тома Табатадзе - 6 та.

2. Улуғбек Ҳошимов - 3 та.

3. Нурилло Тўхтасинов - 3 та.

4. Диёржон Туропов - 2 та.

5. Умар Адҳамзода - 2 та.

6. Олексей Ларин - 2 та.

7. Мирзоҳид Ғофуров - 1 та.

8. Иззатилла Абдуллаев - 1 та.

"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳозирга қадар Шароф Муҳитдинов ва Билолхон Тошмирзаев трансферларини эълон қилди. Шунингдек, айни кунларда фарғоналиклар сафида франциялик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика