UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

"Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормаслигимиз керак". Манчестер дербиси олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

"Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормаслигимиз керак". Манчестер дербиси олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Бугун тунда Англия Лига кубоги ярим финали доирасида Манчестер дербиси бўлиб ўтади.

Кеча ана шу жавоб учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Қуйида "Қизил иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшернинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манчестер Сити

Кубок футбольной лиги . 1/2-тур

30/01/2020, 00:45

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Неманья Матич - 35'

Стадион: Etihad Stadium

45'
90'
57'  Родриго Эрнандес
68'  Рияд Марез (Давид Сильва)
87'  Николас Отаменди
90'  Кевин Де Брёйне (Джон Стоунз)
90'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
35'  Неманья Матич
46'  Мэйсон Гринвуд (Дэниел Джеймс)
51'  Неманья Матич
65'  Джесси Лингард (Андреас Перейра)
76'  Неманья Матич
79'  Люк Шоу (Хуан Мата)
90'  Аарон Уан-Биссака


- Сизни яна бир Манчестер дербиси кутмоқда. Лекин, биринчи беллашувдан сўнг кўпчилик масала ҳал бўлиб улгурди деб ҳимобламоқда. Сизчи?
- Ўтган ўйиннинг биринчи бўлимидан кейиноқ ҳаммаси ҳалдек эди. Аммо, биз иккинчи 45 дақиқаликда гол урдик. Биз олдинги муваффақиятимизни такрорлашга умид қиламиз. Биз ПСЖ билан қарама-қаршиликни эслашимиз зарур. Бу биз учун ҳаётий мисол ва бу бизга худди декабрдаги каби умид беради.

Ўйинга режаси

Бу идеал ўйин бўлиши керак. Фақат шундагина кучли рақибга қарши сафардаги баҳсда иккита тўп фарқини йўққа чиқаришимиз мумкин. Биз сафардаги голлар ҳақида эмас, рақибдан иккита кўпроқ тўп киритиш ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳаммаси қандай якунланади билмайман, лекин биз ҳеч қанақасига биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Чунки, бу вазиятни янада қийинлаштиради.

Фернандешнинг трансфери ҳақида

Мен сизларга трансферлар ҳақида янги маълумот бера олмайман. Ўйлашимча, бу саволлар вақтни бекорга ўтказиш. Лекин, сиз бундай саволларни беришни давом эттираверишингиз мумкин (кулади). Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман, айни пайтда фақат ўйин ҳақида ўйлаяпман.

Қишки трансфер ойнаси ҳақида

Бизда имкон қадар тезроқ сафга қайтаришни хоҳлайдиган ўйинчиларимиз бор. Клуб қандайдир келишувни амалга оширишга уриняпти, лекин бу осон эмас. Қишда кўплаб ажойиб трансферларни амалга оширганимизни эслай олмайман. Хенрик (Ларссон) яхши эди, Неманья (Видич) ва Патрис (Эвра) ҳам. Бу қишда зўр ўйинчига эга бўлиш жуда қийин эканлигига исбот. Жамоалар ўзларининг энг яхши футболчиларини қўйиб юборишни хоҳлашмайди. Алексис Санчес ҳам ёзда қайтади ва ҳамма у ҳақида янглишганини исботлайди.



Маркос Рохо кетиши мумкинми?

У кетади деб ўйламайман. Маркос жароҳат олганди, ҳозир эса қайтишни учун ишламоқда. Ҳозир у жамоадан кетадиганга ўхшамаяпти.

"Прентон Парк" ("Транмир Роверс" майдони)даги беллашувдан кейин жамоада ҳаммаси жойидами?

Фақат Неманьяда кичик муаммо бор эди, шу сабаб танаффусда уни алмаштиргандим. У охирги вақтларда жуда кўп ўйнади. Эртага эса у жамоага ёрдам бера олади деб умид қиламан. Уни кечаги кунгача кўрмаётгандим.

Погба, Рэшфорд ва Мактоминейнинг ҳолати ҳақида

Узоқ муддатли жароҳатларда аниқ санани айтиш жуда қийин. Чунки уларга тўлиқ тикланиш учун машғулотлар зарур бўлади. Яна маълум вақт аввалги формани тиклаб олгунга қадар кетади. Полдан гипсни ечишди, Скотт эса қўлтиқ таёқсиз юрибди. Демак, улар тез орада чимда машқлар бажаришни бошлашлари мумкин.

"Сити"га қарши декабрдаги каби ўйнай оладими?

Уларда ҳам жароҳатланганлар сафга қайтишни бошлашди. ўтган сафар уларда муаммолар бор пайти мағлуб этгандик. Ўшандан кейин улар жуда яхши ўйнашмоқда. Ўша тўқнашувдан кейин Скотт ва Маркусни йўқотишга улгурдик. Таркиб борасида биз кучсизлашдик.

Биз у ерга бориб шунчаки ҳимоялана олмаймиз. Биз тўпни эгаллашимиз ва рақибни унинг ортидан югуришга мажбур қилишимиз керак. Бу эса осон эмас, улар прессингда жуда яхши. Биз ҳақиқатда идеал ўйин ўтказишимиз зарур. Икки тўп фарқини йўққа чиқариш учун биринчи бўлиб гол уришимиз муҳим.



Қайта ўйин ўтказиш ҳақида

Кубокдаги қайта ўйин ўтказиш? 2000-йил Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Бразилияга учганмиз ва бу йўлда Англия кубогини қурбон қилганмиз. Ўйлашимча бундан ҳамма афсусланган. Сен бундай мусобақада иштирок этмасанг ёмон. "Ливерпуль" қайта ўйинга ўринбосарларини қўйишини эшитдим, лекин улар унда иштирок этишмоқда. Қишки танаффус бўлиши керак, бу инглиз жамоаларига ёрдам беради. Қолгани эса Юргеннинг қарори ва "Ливерпуль"га боғлиқ. Жозе ва "Тоттенхэм"да ҳам қайта ўйин. Шундай экан биз қайта ўйинни четлаб ўтганимиздан бахтлимиз.

- 1999-йил требл қайд этганиларда қайсидир мусобақа муҳимроқ деб ўйлаганмисизлар?

Ҳеч қачон бундай деб ўйламаганман. Мен ҳамиша Англия кубогини яхши кўрганман. Чунки, мен унда ўйнай олардим, ярим финалда ҳам, финалда ҳам тўп тепганман. Сенда катта таркиб бўлганида ҳар уччала турнирни ютиш вазифа қилиб қўйилади ва биз буни уддалаганмиз. Ўша мавсум инглиз клублари орасида энг зўр ўтказилган мавсум бўлиб бутун умр тарихда қолади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика