UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Машъал" "Динамо" устидан ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 18:40Расман: Виталий Левченко — "Истиклол" бош мураббийи  4 18:27"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади  1 18:09Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Андижон" U-21'да йирик ғалаба, "Нефтчи" U-21'да жанговар дуранг  0 17:47Владимир Родич: "Легионер футболчилар жамоага кўпроқ фойда келтириш учун олиб келинади"  0 17:21Луиш Нани "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқиши мумкин  4 16:59Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди  5 16:32"Пахтакор" "Қайрат", "Петрокуб" ва бошқа жамоаларга қарши баҳс юритади  3 16:24Тошкентда "Чемпионлар йиғини" халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади  5 16:04Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  6 15:40Расман: Мозговой — "Пахтакор" футболчиси  23 15:17"Динамо" Тошкентда "Машъал"га ютқазди. Ҳожимирзаев, Муртозаев ва Абрамовдан қисқача фикрлар  1 14:52"Динамо" "Зенит" билан ўйнайди  3 14:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатар U-20 термасини мағлуб этди  0 14:03"Пахтакор" қизиқиш билдирган футболчи "Мец"га ўтди  7

"Бир-у бирчи" "Локомотив" Янгиликлар

"Бир-у бирчи" "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан буён бир хил натижа ва ҳисоб қайд этмоқда.

"Локомотив"нинг рулига Самвел Бабаян келгач жамоа 12 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, "темирйўлчилар" дастлаб Лига Кубогида иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, якунда мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлишди. Кейинчалик Термизда "Сурхон"га қарши беллашувда Ўзбекистон кубоги мусобақасидан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетишди. Ўзбекистон чемпионатида эса пешқадамлик учун рақобатдан чиқишдан ташқари кумуш медали масаласи очиқ турибди.

Бабаян "Локомотив" рулига келгач жамоа ўтказилган 12 ўйиндан атиги 3тасида ("Сўғдиёна" 2:0, "Динамо" 2:0, "Насаф" 1:0) ғалаба қозонди. Шунингдек, яна 4 учрашувда мағлубият ("Қўқон-1912" 4:0, "Пахтакор" 2:1, "Сўғдиёна" 1:0, "Сурхон" 3:1) ва 5 дуранг ("Сурхон" 1:1, "Бунёдкор" 1:1, "Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Қизилқум" 1:1) қайд этилди.

Қизиғи, "Локомотив" Суперлигадаги охирги тўртта турни бир хил ҳисоб, яъни 1:1 натижаси билан ўтказмоқда.

Чемпионатдаги қолган бешта турдан иккитасини уйда ва учтасини меҳмонда ўтказади. Келаси турда ўз уйида "Бухоро"ни меҳмон қилса, кейинчалик АГМК, "Андижон" ва "Навбаҳор"га сафар қилади. Охирги турни эса уйида чемпион "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Айни пайтда жамоа 21-турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Учинчи поғонадаги "Бунёдкор" билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил қилади.

Рейтинг: -102   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика