UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликни расмийлаштирган "Интер" А Сериядаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  3 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  0 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  2 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Бир ўйин тарихи. Милутинович ташриф буюрган, кореялик ҳакам бошқарган, Абрамов илк бор клуб билан соврин ютган 2014 йилги Ўзбекистон кубогини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Милутинович ташриф буюрган, кореялик ҳакам бошқарган, Абрамов илк бор клуб билан соврин ютган 2014 йилги Ўзбекистон кубогини ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов клублар миқёсида совринларга эга чиққан мураббийлардан бири ҳисобланади.

Фаолияти давомида терма жамоада ўзининг ҳужумкор ва очиқ футболи билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган бўлсада, бирон бир турнирда ғолиблик шоҳсупасига чиқмаганди. Шу боисдан бугун Абрамовнинг фаолиятида янги саҳифани очган 2014 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини ёдга оламиз.

Биласиз, одатда финаллар, марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар пойтахтда ўтказиларди. Лекин, бу сафар ПФЛ ўзининг анъанасидан воз кечган ҳолда мамлакат кубоги финали мезбонлигини Олмалиқ шаҳрига ишониб топширади. Умумий ҳисобда АГМК жамоасининг уй стадиони шу йили иккинчи бор катта учрашувни ўзида қабул қилаётганди. Бириниси май ойида Уммонга қарши ўртоқлик ўйини эди. Якуний ҳал қилувчи паллагача “Бунёдкор” “Насаф”ни, “Локо” эса “шерлар”ни турнирдан чиқариб юборгани эътиборга моликдир. Мутасаддилар финални бошқариш учун одатдагидек Равшан Эрматовни эмас, балки четдан яъни кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жинни таклиф қилишади.



Баҳснинг аҳамияти ниҳоятда юқори саналарди. Боиси, “Локомотив” чемпионлик йўлида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйган, “Бунёдкор” эса тарихидаги энг ёмон кўрсатгич тўртинчи ўринга тушиб совриндорлар қаторидан жой ололмаганди. Шунинг учун иккала жамоа мураббийлари бор эътиборларини финалга қаратишганди. Беллашувни кузатиш учун шу куни кўплаб мухлислар, футболимиз раҳбарлари ва таниқли шахслар ташриф буюрганди. Улар орасида сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович ҳам борлиги ниманидир англатарди. Аниқ маълумот эмаску, лекин ўша пайтларда терма жамоамиз ва Миржалол Қосимовга хориждан маслаҳатчи мураббий келаётгани ҳақила хабарлар бонг урарди. Бу афтидан Милутинович деган тахминлар ҳам пайдо бўлди. Бироқ, мураббий баҳсдан сўнг бу маълумотларни инкор қилди. Финалда фаворит ва устунлик бироз бўлсада Абрамов шогирдлари томонида эди. Иккинчи даврада бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар Гейнрих, Муллажанов, Раҳматуллаев, Шоғуломов кабилар билан кучайган “темирйўлчилар”дан раҳбарият чемпионликни кутганди. “Бунёдкор” эса Сергей Лушан келгач кўпроқ ёшларга таянадиган бўлди. Бунинг натижасида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоевлар катта футболда дебют қилишди. Лекин, клубдаги айрим футболчилар Лушаннинг ишидан ва муносабатидан норозилиги ҳақида эшитгандик.



Ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида Олександр Пишур Украина нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди. Мухлисларнинг умиди эса таркибдаги ягона юлдуз Сардор Рашидовдан эди. Шу куни уни рақиб сафидан икки футболчи қўриқлаб юрган, имконият бермаганди. Беллашув тенгма-тенг курашлар остида кечарди, Гейнрихни эса ҳимоячилар кўздан қочириб юбормасликга ҳаракат қиларди. Лушан таркибда ўзгаришлар қилиш мақсадида ўзининг шогирдлари Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоевларни тушириб бурилиш ясамоқчилигини сезиш қийин эмасди. Улар Кутилганидек ўйинни кучайтира олмайдилар. Абрамов эса бу борада шошилмайди. Рақибни кучидан ва таклиф қилаётган ўйинидан келиб чиқиб иш тутади. Асосий бўлимларда иккита ўзгаришдан фойдаланган Абрамов, овертаймларда Марат Бикмаевни захира қуроли сифатида ташлайди. Айнан Бикмаев тўпга илк бор тегинишида Ҳасановга ажойиб пас узатади, Жасур дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўяди - 0:1. "Бунёдкор" қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, 119-дақиқада учрашув қаҳрамони Ҳасанов

"Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритади, “Бунёдкор” эса учинчи бор финалда кубокни қўлдан бой беради.



Ўзбекистон кубоги-2014. Финал.
“Бунёдкор” – “Локомотив” – 0:1
12.11.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 8057 томошабин.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Гол: Жасур Ҳасанов 106.
Четлатиш: Жасур Ҳасанов 119.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 101), Анвар Ғофуров, Хайрулло Каримов, Самир Бекрич, Сато Минори, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев (Забихилло Ўринбоев, 74).
Бош мураббий: Сергей Лушчан.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 61), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов), Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вадим Абрамов.





Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Учрашув фотоларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика