UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  0 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

Бир ўйин тарихи. ЕЧЛ-2006 финали. "Барселона" - "Арсенал" 2:1 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. ЕЧЛ-2006 финали. "Барселона" - "Арсенал" 2:1

2006 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали Франциянинг Сен Дени шаҳридаги "Стад де Франц" стадионида бўлиб ўтган.

Ҳал қилувчи баҳсда Роналдинью бошчилигидаги "Барселона" Тьерри Анри бошчилигидаги "Арсенал" билан тўқнаш келган.

Ўйин "Арсенал"нинг ҳужумлари билан бошланган. Анрида бир нечта имконият бўлган, бироқ Виктор Вальдес маҳоратини намойиш этиб жамоасини голдан қутқариб қолган.

Ўйин кульминацияси 18-дақиқада рўй берди. Самуэль Это'О бирга-бир вазиятга чиқиб боради Йенс Леманн эса уни жарима майдонидан чиқиб йиқитади. Бош ҳакам норвегиялик Терье Хауге германиялик посбонга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади. "Арсенал" ўша мавсум ЕЧЛ плей-офф босқичида финалга қадар 6та ўйинда умуман гол ўтказмаган эди ("Реал" 1:0, 0:0), ("Ювентус" 2:0, 0:0), ("Вильярреал" 1:0, 0:0). Бунда албатта Йенс Леманнинг хизмати жуда катта эди.

Арсен Венгер ярим ҳимоячи Робер Пиреснинг ўрнига иккинчи дарвозабон Мануэль Алмунияни туширади. 10 киши бўлиб қолганига қарамай ҳисобни "канонирлар" очишади. Эбуэ ишлаган жарима тўпини Тьерри Анри амалга оширади, барчадан баланд сакраган Сол Кэмпбелл боши билан дарвозани ишғол қилади - 0:1.

Шундан кейин "Барселона" ташаббусга эга бўлади ва кетма-кет ҳужумлар ташкил этади.

76-дақиқада Это'О барибир ниятига етади. Чап томондан жарима майдонига ёриб кирган ҳужумчи Алмуния қўриқлаётган дарвозанинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенгаштиради - 1:1.

Кўпчилик асосий вақт дуранг қайд этилади деб турганда захирадан майдонга тушган ҳимоячи Жулиано Беллетти катта саҳнага чиқади. Ўнг томондан девор услубида ўйнаган ҳимоячи жарима майдони ичидан кучли зарба берди, тўп Алмуниянинг оёқлари орасидан дарвозага бориб тушади - 2:1. "Барселона" Европа чемпиони!

Маълумот учун, ўша мавсум аргентиналик Лионель Месси ЕЧЛда бир нечта ўйинда майдонга тушган, бироқ финал қайдномасидан ўрин олмаган эди.  


"Барселона" - "Арсенал" 2:1 (0:1)
17 май 2006 йил. Сен Дени, "Стад де Франц" стадиони. 79610 томошабин.
Бош ҳакам:
Терье Хауге (Норвегия).
Голлар: Это'О 76, Белетти 80 - Кэмпбелл 37.

"Барселона": Виктор Вальдес, Олегер (Жулиано Беллетти, 71), Рафаэль Маркес, Карлес Пуйоль, Жованни ван Бронхорст, Эдмилсон (Андрес Иньеста, 46), Деку, Марк ван Боммел (Хенрик Ларссон, 61), Людовик Жюли, Роналдинью, Самуэль Это'О.
Бош мураббий: Франк Райкаард (Нидерландия).

"Арсенал": Йенс Леманн, Эммануэль Эбуэ, Коло Туре, Сол Кэмпбелл, Эшли Коул, Робер Пирес (Мануэль Алмуния, 18), Жилберто Сильва, Сеск Фабрегас (Мэтью Фламини, 74), Александр Глеб (Хосе Антонио Рейес, 85), Фредди Юнбернг, Тьерри Анри.
Бош мураббий: Арсен Венгер (Франция).

Огоҳлантиришлар: Эбуэ 22, Анри 51, Олегер 69, Ларссон 90+3
Четлатиш: Леманн 18.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика